UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  0 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3

ОФКдан келган меҳмонлар Қўқонга ташриф буюришди Янгиликлар

ОФКдан келган меҳмонлар Қўқонга ташриф буюришди

Бугун Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ҳамда ЎФФ маркетинг бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Маметовлар Қўқон шаҳрига ташриф буюришди.

Меҳмонлар ташриф давомида дастлаб "Қўқон-1912"  жамоаси тассаруфидаги автовокзал, барда сотиш цехи ҳамда пойабзал фабрикаларида бўлиб, у ерларда ташкил қилинган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек меҳмонлар 51-сонли мактабгача тарбия муассасасида ташкил қилинган "Жажжи шунқорлар" футбол гуруҳи фаолияти билан ҳам танишдилар. У ерда болажонларга яратилган шароитлар мехмонларда илиқ таассурот қолдирди.

ОФК ҳамда ЎФФ ходимлари жамоамизга қарашли "Марказий"  стадионда бўлиб, у ерда футболчилар ва мухлисларга яратилган шароитлар билан атрофлича танишдилар. ОФК мутахасиси стадион майдонини яхшилаш ҳамда мухлисларга янада қулайликлар яратиш борасида ўзининг тажрибалари билан ўртоқлашди.
Ташриф сўнгида клубимиз рахбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ва стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Эльнур Мамедов ҳамда Бахтиёр Маметовлар жамоа инфратузилмаси ва клубда қилинаётган  ишлар ўзларида жуда яхши таассурот қолдирганини баён этишди. ОФК йўриқчиси Э Мамедов клубни стратегик ривожлантириш ва маркетинг борасида ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди. Меҳмон "Қўқон-1912"  жамоасининг келажакдаги потенциалини юқори баҳолади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика