UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  196 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

ОФК ёш ва истиқболли ҳакамларни синовдан ўтказади Янгиликлар

ОФК ёш ва истиқболли ҳакамларни синовдан ўтказади

Шу йилнинг 3–5 октябрь кунлари Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо федерацияларнинг ёш ва истиқболли футбол ва футзал ҳакамлари учун Куала-Лумпур шаҳрида махсус синов курсларини ташкил қилади.

Унда 3 нафар ўзбекистонлик рефери – Аҳрол Рисқуллаев (футбол – суратда марказда) ҳамда Жамолиддин Қосимов ва Искандар Зоитов (иккиси ҳам футзал) иштирок этади. Жароҳати туфайли Дмитрий Пислегин Куала-Лумпурга бора олмади. Синов курсларига чақирилган ҳакамларга қуйидаги талаблар қўйилган:

  •   ФИФА рўйхатидан ўтган;
  •   2018 йил 1 январь ҳолатига 35 ёшдан ошмаган;
  •   мамлакат чемпионатида ўйинлар бошқариш бўйича тажрибага эга бўлиши;
  •   ва инглиз тилини билиши керак.

Иштирокчилар синов давомида фитнес-тест, видео-тест ва “Футбол (футзал) ўйини қоидалари” бўйича имтиҳон топширади. Футбол бўйича ҳакамлар синовлардан муваффақиятли ўтса, ўз мамлакатида яна 2 марта синовдан ўтади ва якунда ОФК ҳаками мақомига эга бўлди. Ушбу синовлардан ўтган футзал ҳакамлари эса ОФК ҳаками мақомига эга бўлиб, халқаро учрашувларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.

Синов курслари давомида, шунингдек, Ўзбекистон футзал ҳакамлари бўйича бош мутахассис, тажрибали футзал ҳаками Шуҳрат Пўлатов тингловчи инструктор сифатида қатнашади.

Маълумот учун, ОФК Ҳакамликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, ўзбекистонлик Карине Мурадян ОФКнинг ёш ва истиқболли футбол ва футзал ҳакамлари учун синов курслари координатори этиб тайинланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика