ОФК U23. Тўрт нафар футболчи Ўзбекистонга қайтиб келди

Narzulla Saydullayev
19 янв 2016, 22:23
Бугун Яманга қарши сўнгги тур ўйинини ўтказаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 4 нафар футболчиси аллақачон юртимизга қайтиб келди.

Ҳусниддин Ғофуров, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов ва Жавоҳир Илёсов бугунги баҳсдан олдин Ўзбекистонга қайтиб келишди. Улар билан бирга 5 нафар ходим Қатардан вақтлироқ қайтиб келди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ бугун Яман билан ўйинда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар гуруҳдан чиқа олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia