UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  1 21:30АПЛ. "Арсенал" ҳамда "Тоттенхэм" ўртасидаги Лондон дербиси бошланди! (онлайн ҳисоб)  6 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  0 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  7 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  9 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  5 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  28 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  16 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  15

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади Янгиликлар

ОФК президенти Мираброр Усмоновни хотирлади

ОФК расмий сайтида ташкилот раҳбарининг видео хабари жойланди.

Видео хабарда ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ЎФА собиқ президенти, марҳум Мираброр Усмоновни хотирлади. 

Хусусан Шайх Салмон шундай дейди: "ОФК ва Осиё футболи оиласи номидан энг яқин дўстларимиздан бири Мираброр Усмонов хотирасини ёд этишга рухсат бергайсиз". 

"Осиё футболи ривожи учун кўпчилик эркаклар ва аёллар ҳисса қўшиб келди. Мираброр Усмонов ҳам ўз вақтида қитъа футболи ривожига катта ёрдам берган таниқли шахслардан бири бўлиб қолади".

"Ўзбекистон футбол федерациясини 2006-2017 йиллар оралиғида бошқарган Мираброр Усмонов нафақат ўзбек футболи, балки Осиё футболи учун ҳам кўп хайрли ишларни амалга оширди. Осиё Кубоги-2011да Ўзбекистон терма жамоасининг тўртинчи ўринни эгаллашида ҳам бу инсоннинг қўшган ҳиссаси катта".

"Шунингдек, 2015 йил биринчи бор Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташкил этилишида ҳам Мираброр Усмонов муҳим роль ўйнади ташкилотнинг биринчи президенти этиб тайинланди". 

"Мираброр Усмонов спортдаги фаолияти мобайнида фақат футбол билан чегараланиб қолмади, унинг 2013-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаши Ўзбекистонда спортнинг бошқа турлари ҳам кўтарилишига замин яратди". 

"2016 йил бўлиб ўтган Рио Олимпиадасида Ўзбекистоннинг умумий ҳисобда 13та медал ютиши айнан Мираброр Усмонов спортга раҳбарлик қилган йилга тўғри келди". 

"Икки йил олдин Мираброр Усмоновнинг вафоти ҳақида хабарни эшитганимда жуда ноқулай ҳолатга тушиб қолдим ва қаттиқ хафа бўлдим. Бутун Осиё футболи жамоатчилиги марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор этди". 

"Мираброр Усмонов ажойиб раҳбар бўлиш билан бирга жуда яхши инсон эди. У кишининг хотираси ҳамиша қалбимизда. Ҳеч шубҳасиз, Мираброр Усмонов Ўзбекистон спорти учун кўп хайрли ишларни амалга оширган шахс сифатида тарихда қолади".

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика