UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  0 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  4 18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  18 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  11 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0

ОФК Кубоги. Тўрт нафар ўзбекистонлик футболчи ўйнаётган "Хўжанд" гуруҳ босқичига чиқди Янгиликлар

ОФК Кубоги. Тўрт нафар ўзбекистонлик футболчи ўйнаётган "Хўжанд" гуруҳ босқичига чиқди

Тожикистоннинг амалдаги вице чемпиони “Хўжанд” клуби кеча ОФК кубоги плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувини ўтказди.

Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоасига қарши кечган жавоб учрашув кескин курашларга бой тарзда ўтди ва унда Тожикистон жамоаси қўшимча таймларда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Умумий 3:1 кўринишидаги мазкур натижа “Хўжанд”га ОФК кубоги гуруҳ босқичи эшикларини очди. 

Бевосита беллашувга тўхталадиган бўлсак, 33-дақиқада Дилшод Бозоров рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Асосий вақтда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Икки ўйин натижасига кўра дуранг бўлгани боис, бош ҳакам жамоаларни овертаймларга таклиф қилди. Қўшимча бўлимларда Дилшод Бозоров иккита гол уриб умумий ғалабани таъминлади. 

"Хўжанд" сафида ўзбекистонлик Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев, Санжар Риҳсибоев ва Андрей Сидоров каби футболчилар тўп тепишди. 


“Хўжанд” (Тожикистон) - “Нефтчи” (Қирғизистон) 3:0

Душанбе. Республика “Марказий” стадиони. 5200 томошабин. 

ОФК кубоги. Плей офф. Жавоб учрашуви.

Бош ҳакам: Аҳмад Файсал Аль Али.

Назоратчи: Окада Масайоши ( Япония).

Комиссар: Аҳмед Тиллаев ( Ўзбекистон).

Голлар: Дилшод Бозоров, 33 ( 1:0). Дилшод Бозоров, 107 ( 2:0). Дилшод Бозоров, 117 (3:0).

“Хўжанд” (Тожикистон): Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев, Фирдавс Чкалов (Манучеҳр Аҳмедов, 114), Алишер Баратов (Манучеҳр Сафаров, 83), Ойбек Абдуғаффоров, Баҳтиёр Чориев (Комрон Мирзанажод), Абдулмўмин Забиров, Санжар Рихсибоев, Фатхулло Фатхуллоев, Андрей Сидоров (Амиржон Сафаров), Дилшод Бозоров. 

Биринчи учрашув: 0:1.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика