UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  5 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  18 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

ОФК Кубоги. Сардор Рашидов ўйнайдиган "Қувайт СК" клуби ғарб минтақаси финал ўйинига йўл олди Янгиликлар

ОФК Кубоги. Сардор Рашидов ўйнайдиган "Қувайт СК" клуби ғарб минтақаси финал ўйинига йўл олди

ОФК Кубоги учрашувларига старт берилди.

Ҳозиргина, ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнайдиган Қувайтнинг "Қувайт СК" клуби  Иорданиянинг "Ал-Салт" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ОФК Кубоги ғарб минтақаси  финал ўйинига йўл олди. Рашидов ушбу ўйинда майдонга туширилмади.

"Қувайт СК" энди ғарб минтақаси финал ўйинида Бахрайннинг "Ал-Муҳаррақ" жамоаси билан сафарда баҳс олиб боради. "Қувайт СК" ушбу ўйинни ҳам ўз фойдасига ҳал қила олса, у ҳолда ОФК Кубоги финал ўйинига йўлланмани қўлга киритади. ОФК Кубоги бош соврини учун ўтказиладиган финал ўйинида ғарб минтақаси ва ўрта минтақа ғолиблари ўзаро тўқнаш келади. Ўрта минтақа ғолиблиги учун эса Қаршининг "Насаф" клуби кураш олиб бораётганлиги ҳаммага маълум. Эртага "Насаф" ўрта минтақа ярим финал ўйинида "Моҳун Баган"га қарши кураш олиб боради. Ўйин Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтказилади ва учрашувга мухлислар киритилади. 

"Қувайт СК" - "Ал-Салт" 2:0

Голлар: 13' Ал Харби, 25' Мбокани

Аль-Кувейт ФК

Кубок АФК - финальная стадия . Quarter Finals-тур

21/09/2021, 21:30

0
:
2
Тугади

Ал-Салт

45'
90'

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика