

Дастлабки икки турда ғалаба қозонган жамоамизга учинчи турда Туркманистоннинг "Алтин Аср" жамоаси рақиблик қилади. Ушбу ўйин бизнинг вақт билан соат 19:00да бошланади. Баҳс "Футбол ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, "Сўғдиёна" дастлабки иккита турда ғалабага эришиб, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. "Алтин Аср" эса 4 очко билан иккинчи поғонани банд этган. Ғалаба ва дуранг жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқади.



