UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Даврон Файзиев ПСЖнинг мағлубияти ҳақида нима деди?  0 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  0 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   0 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  4 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  1 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  30 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  11 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Биринчи голдан кейин барчаси жойига тушди" Янгиликлар

ОФК кубоги-2021. Рўзиқул Бердиев: "Биринчи голдан кейин барчаси жойига тушди"

ОФК кубогининг 1-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олой" (4:0) учрашувидан кейин Рўзиқул Бердиев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Шоҳмалик Комилов матбуот анжуманида қатнашди.

"Дастлабки 45 дақиқа давомида кўп вазиятлар яратдик, бироқ реализация оқсади, қаердадир совуққонлик етишмади. Голдан кейин барчаси жойига тушди деб ўйлайман. Йирик ғалабага эришдик, бундан хурсандмиз. Кейинги баҳсга тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Бердиев.

- Биринчи 15 дақиқаликда вазиятлар яратилган бўлса ҳам, жамоа ўйин жиҳатидан ўзига ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳаяжон билан боғлиқ деб ўйлайман. Эркин ҳаракат қилиш ўрнига босим билан ўйнашди. Бу тушунарли, сабаби таркибимизда ёш футболчилар кўп. Агар биринчи таймда гол уриб олганимизда, балки биз кутган ўйин намойиш этиларди. Яна бир ҳолат, ўйиндан олдинги икки кунда ёмғир ёғди, ҳаво салқин бўлди. Бугун эса жуда иссиқ бўлди. Бу ўйин темпига албатта таъсир қилди.

"Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Биринчи таймда кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо гол ура олмадик. Иккинчи таймда эса ўз ўйинимизни намойиш этиб голлар урдик", - дейди Шоҳмалик Комилов.


Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон


Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика