ОФК "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод"ни жаримага тортди
14 дек 2019 16:43
Янгиликлар
ОФК "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод"ни жаримага тортди
Хабарингиз бор, Саудия Арабистонида ўтган U-19 Осиё чемпионатига саралашдан ўрин олган Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашувида юзага келган вазият сабаб ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига қаттиқ огоҳлантириш берди. Бунга сабаб ўйиндан кейин юзага келган тортишув бўлди.
Бундан ташқари мазкур беллашувада 7 нафар футболчимиз ҳакам томонидан сариқ карточка олгани боис ОФК ЎФАни 2,730 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига биноан Эрон футбол федерацияси билан Саудия Арабистонининг икки клуби ҳам жаримага тортилган.
Мусобақа: U-16 Осиё чемпионатига саралаш
Ўйин: Эрон - Мальдив (18 сентябрь)
Кўрилган масала: Мухлислар ўйин пайтида майдонга идиш ва турли буюмлар отгани учун
Жазога тортилди: Эрон футбол федерацияси 3,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди
Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси-2019
Ўйин: "Ал Ҳилол" - "Ал Иттиҳод" (17 сентябрь)
Кўрилган масала: Ўйинда жанжал чиқаришга ҳаракат қилгани учун
Жазога тортилди: "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" клубларининг ҳар бири 3,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар