ОФК 2018 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади. Қатарлик футболчи энг яхши бўлди ва қолган ғолиблар

Narzulla Saydullayev
28 ноя 2018, 21:05
Бугун Уммон пойтахти Маскат шаҳрида Осиёнинг 2018 йилдаги энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросим Маскат шаҳридаги Уммон кўргазмалар ва конференциялар марказида бошланди.


Тақдирлаш маросимида қуйидаги совринлар ўз эгаларига топширилди:

1."Осиё Олмоси" соврини - 
Жанг Жилонг (Хитой)


2.Энг яхши федерация
Ривожланган - Япония
Ривожланаётган - КХДР
Ривожланишга интилаётган - Мўғулистон

3.Оммавий футболчини ривожлантириш бўйича соврин
Ривожланган - Хитой
Ривожланаётган - Сингапур
Ривожланишга интилаётган - Фаластин

4.Йилнинг энг яхши мураббийи (Аёллар) - 
Асако Такакура (Япония)
қолган икки даъвогар: Мийо Окамото (Япония) ва Нуэнгрутаи Сратонгвиан (Таиланд)

5.Йилнинг энг яхши мураббийи (Эркаклар) 
- Го Оива (Япония)
қолган икки даъвогар: Босим Ҳамдан (Ироқ) ва Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон)


6.Йилнинг энг яхши футзалчиси 
- Али Асқар Ҳассанзода (Эрон)
қолган икки даъвогар: Рафаэль Хенми (Япония) ва Маҳди Жавид (Эрон)

7.ОФК Президентининг махсус соврини - "Wild Boar" (Таиланд) болалар футбол клуби ҳамда Япониянинг U-20 бош мураббийи Футоши Икеда


8.Йилнинг энг яхши футболчиси (Аёллар) - Ван Шуан (Хитой)
қолган икки даъвогар: Саманта Керр (Австралия) ва Саки Кумагай (Япония)

9.Йилнинг энг яхши футболчиси (Эркаклар) - Абдулкарим Ҳассан ("Ал-Садд", Қатар)
қолган икки даъвогар: Кенто Мисао ("Кашима Антлерс", Япония) ва Юма Сузуки ("Кашима Антлерс", Япония)



Қуйидаги тўртта соврин ўз эгаларига бугун эмас бошқа кун топширилади:
 
1.Йилнинг энг яхши ҳаками - Алиризо Фағони (Эрон)


2.Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (Аёллар) - Саори Такарада (Япония)
қолган икки даъвогар: 
Фука Нагано (Япония) ва Моэка Минами (Япония)

3.Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (Эркаклар) - Туркий Ал Аммар (С.Арабистони)
қолган икки даъвогар: 
Юнь Нишикава (Япония) ва Чон Се Жин (Ж.Корея)

4.Бошқа қитъада ўйнайдиган энг яхши осиёлик футболчи - Макото Хасебе (Япония)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›