UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  1 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  7 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  1 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  6 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  7 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  7 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5

ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон U-19 терма жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

ЎФФ раҳбарияти Ўзбекистон U-19 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш учун бугун Бангкок орқали Янгонга учиб кетади.
ЎФФ раҳбарияти бугун Чиғатойдаги ЎФФ терма жамоалар маркази спорт-комплексида Ўзбекистон U19 терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Футболчиларга сафар олдидан омад тилар экан, тарихнинг энг кучли футболчиларидан бири Тўлаган Исоқов жамоа аъзолари агар бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилса, катта ғалабаларга эришиш мумкинлигини алоҳида урғулади. «Сизларнинг ёшингизда мен асосий таркибда футбол ўйнаганимни яхши эслайман», - дейди Исоқов. «Мана сизлар ҳам бугунги кунга келиб Олий ва биринчи лига клубларининг асосий таркибида ўйнаш учун ҳаракат қилиб келасиз. Осиё чемпионатидаги ёрқин ўйин ва ажойиб натижа сизни мана шу мақсадингизга янада яқинлаштиради. Қолаверса, ўзбек футболи ишқибозлари бугун сизлардан камида жаҳон чемпионати йўлланмасини кутишяпти. Айнан улар учун ҳам бугун сиз майдонга чиққанда борингизни бериб курашиш ва ёруғ юз билан Ўзбекистонга қайтиб келишишингиз керак», - дея таъкидлади Исоқов.

Амалдаги чемпиони Жанубий Корея бўлган (финалда Ироқни пенальтилар бўйича ютган) Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси «В» гуруҳида Австралия, БАА ва Индонезия билан беллашади. Чорак финалда эса Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳидан чиққан икки жамоа “А” гуруҳининг икки жамоаси, булар Мьянма, Эрон, Таиланд ва Яман терма жамоалари орасидан бўлади, билан ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатидаги курашини 10 октябрь куни Индонезияга қарши ўйин билан бошлайди. Кейинги икки ўйинлар оралиғи 2 кунни ташкил қилади: 12 октябрда БАА ва октябрнинг 14-санасида Австралия билан.

«Сизнинг ортингизда 30 миллионлик ўзбек халқи турибди», - дейди Ўзбекистон Футбол Федерацияси биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев. «Биз бу ерда ҳар қанча гапирсак ҳам барча масалани сиз майдонда ҳал қиласиз. Шунинг учун ўйинга чиққанда ортингиздан сиз билан бирга қайғураётган ҳар бир ўзбекистонлик ватандошларимизни унутмайсиз деб ишонаман» - дейди Раҳматуллаев.

Учрашувда сўзга чиққанлар Ўзбекистон терма жамоасига Мьянмадаги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, минимум вазифа - Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида омад ёр бўлишини тиладилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика