UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  5 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  0 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  4 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  0 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  3 12:41"Челси" италиялик мутахассисга уч йиллик шартнома таклиф қилди  2 12:17Де Брюйненинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум бўлди  3 11:50Тиагу Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин?  1 11:21"Ман Сити" ва МЮ Англия суперкубоги соврини учун қачон ўйнайди?  1 10:52ОКМКнинг "Нефтчи" билан ўйин учун қайдномаси маълум  0 10:04ОЧЛ. "Ал Айн" биринчи ва охирги чемпион  13 09:45"Пахтакор" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  2 09:09Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади   11 08:48"Нефтчи" Фарғонада 8 йилдан бери ОКМКни мағлуб эта олмаяпти. Левченко Қосимовни сўнгги бор қачон ютган?  7

ЎФФ "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади Янгиликлар

ЎФФ "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади

Теглар :  ЎФФМаҳалла
Ўзбекистон футбол Федерацияси "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан меморандум имзолади.

Ўзбекистон футбол федерацияси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидаги вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, улар ўртасида футболни оммалаштириш ҳамда мухлислик маданияти ривожлантириш борасида яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзолади.

Меморандумга кўра, Ўзбекистон футбол федерацияси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорликда болалар ва ўсмирлар футболи оммавийлигини таъминлаш мақсадида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун бепул футбол гуруҳлари ташкил этиш, ҳаваскор футболчилар ўртасида ўтказиладиган “Футболимиз келажаги”  ва “Чарм тўп” турнирларини ташкил этиш ва ўтказиш, уларда ўзини ҳар томонлама кўрсата  олган ҳаваскор футболчиларни профессионал жамоаларга тавсия қилиш, жойлардаги маҳалла болалари ўртасида  турли футбол фестиваллари, байрам тадбирлари ташкил этиш, маҳаллаларда барпо этилган футбол майдонларидан мақсадли фойдаланиш ишларини йўлга қўйиш, уларни асосан болалар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар учун мувофиқлаштириш каби чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳамкорликда ўтказиладиган ҳудудий ва республика миқёсидаги футбол мусобақаларида ғолибликка эришган футболчилар ва уларнинг мураббийлари мунтазам равишда рағбатлантирилиб борилади.


Тез орада Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари билан ана шундай меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика