UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  4 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  8 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0

ЎФФ ҳакамлар департаменти ОФК томонидан Осиёда етакчилардан бири сифатида эътироф этилди Янгиликлар

ЎФФ ҳакамлар департаменти ОФК томонидан Осиёда етакчилардан бири сифатида эътироф этилди

Теглар :  ОФКҳакамлар
2015 йилнинг август ойида Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан миллий терма жамоалар мураббийлари биринчи анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам ташкилотчилар томонидан ушбу семинарларга  таклиф этилди. У миллий терма жамоалар мураббийларига ўзининг йирик халқаро мусобақаларда орттирган тажрибаси ҳақида сўзлаб, иштирокчилар учун фойдали маълумотлар билан ўртоқлашди. Эрматовнинг ушбу конференцияда иштироки учун Осиё Футбол Конфедерацияси Ўзбекистон Футбол Федерациясига миннатдорчилик хати юборди. 

"Биз Малайзия пойтахти — Куала-Лумпур шаҳрида яқинда ташкил этганимиз тадбирдаги иштироки учун жаноб Равшан Эрматовга ўзимизнинг самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Жаноб Эрматов иштирокидаги фойдали маълумотларга бой бўлган семинар, ўйлаймизки, жуда муваффақиятли ўтди. Иштирокчилар учун ушбу маълумот алмашинуви улкан даражада манфаатли бўлди. Биз Осиё қитъасида футболнинг ривожланиши йўлида келажакда ҳам ҳамкорликни давом эттиришни мақсад қилганмиз", — дейилади ОФК томонидан юборилган хатда.

Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК томонидан Осиёда ҳакамларни етказиб бериш ва ҳакамликнинг ривожлантириш ишларида етакчилардан бири сифатида эътироф этилади. Август ойида бўлиб ўтган ҳакамлик борасидаги саволлар юзасидан ОФК томонидан ташкил этилган мажлисга ЎФФ ҳакамлар департаменти бошлиғи Ноил Лутфуллин таклиф этилишида ҳам шундай эътироф яна бир бор таъкидланган эди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика