UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  0 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  1 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  2 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  4 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  5 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  5 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  2 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4

ЎФАдан ОАВ ҳодимлари учун ижодий танлов! Янгиликлар

ЎФАдан ОАВ ҳодимлари учун ижодий танлов!

Теглар :  Футзал
Хабарингиз бор, 10-21 февраль кунлари пойтахтимиз Тошкенда футзал бўйича XIV Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Турнирни ОАВ томонидан янада сифатлироқ қилиб ёритишни таъминлаш ва ОАВ ўртасидаги соғлом рақобатни янада ошириш мақсадида, ЎФА мусобақа ва мусобақагача бўлган кунларда фаол фаолият олиб борган ташкилотларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлайди.
Унга кўра, ОАВнинг тўртта йўналиши бўйича энг яхши уч ташкилот ғолиблар сафидан ўрин оладилар.

Номинациялар қуйидагича кўриниш олган:

1. Футзал бўйича Осиё чемпионатини ёритган "энг яхши ТВ" (кўрсатув, янгиликлар дастури, лойиҳа ва хакозо).
2. Футзал бўйича Осиё чемпионатини ёритган "энг яхши босма нашр" (спортга оид бўлмаган газеталар ҳам иштирок этишлари мумкин).
3. Футзал бўйича Осиё чемпионатини ёритган "энг яхши электрон нашр" (спортга оид бўлмаган сайтлар ҳам иштирок этишлари мумкин).
4. Футзал бўйича Осиё чемпионатини ёритган "энг яхши радио канал".

Ғолиб ва совриндорлар ЎФА раҳбарияти ва ходимларининг кузатуви натижасида аниқланади. Танловда иштирок этиш учун ўзингиз ҳақингизда маълумот беришингиз шарт эмас. Ой давомида қилинган меҳнатингизни, ЎФА вакилларининг ўзлари кузатиб борадилар ва Сизларни тақдирлайдилар. Бунда сизнинг мусобақадан аввал ҳам қилган меҳнатингиз бесамар кетмайди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика