UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  5 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  25 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

ЎФА - яшасин "PR"! Сал камтарроқ бўлиш пайти келмадими? Янгиликлар

ЎФА - яшасин "PR"! Сал камтарроқ бўлиш пайти келмадими?

Теглар :  ЎФАПФЛТелеграм
Иш юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ПФЛнинг телеграмдаги расмий сахифаларини кузатамиз.

ПФЛнинг мавзуси асосан учта, Суперлига, ПРО Лига ва Ўзбекистон Кубоги. Про Лига ва Супер Лига учун махсус канал очиб қўйган ва ПФЛнинг расмий канали энг керакли хабарларни ўзида берган ҳолда, қолган давомий хабарларни ўша бўлимлари орқали ёритиб боради. Кимга қизиқ бўлса, ўша йўл орқали ўқиб олиши учун. 


Ҳудди шундай вазият ЎФАнинг расмий каналида ҳам мавжуд. 2-лига ва болалар футболига бағишланган махсус қўшимча канал очилган. Одамни асабига тегадиган шуки, ЎФА ўзининг икки каналига ахборот жойлаб туриб, уларни ҳаммасини яна асосий, расмий каналига "форвард" қилишида. Ҳудди шу иш қилинса, Ўзбекистонда болалар футболи ёки иккинчи лига ривожланиб қолади. Президент мажлисбозликка қарши чиқаётган бир пайтда, ЎФАда тинимсиз "Zoom" платформасидаги мажлислар жуда кўп маротаба тақдим қилиб борилади. Одатда, иш кетмаётган жойда қўша-қўша мажлислар бўлади.


ЎФАнинг расмий каналининг асосий мавзуси бу терма жамоалар фаолияти, уларнинг ўйин саналари, таркиблар ва катта-катта лойиҳалар бўлиши керак. Кун сўнггида якуний натижа ва анонс сифатида бериб қўйилиши мумкин бўлган оммавий футбол натижаларини, LIVE шаклда бериб борилиши, бу расмий каналга зид услуб. 


ЎФА матбуот хизмати секин ишлашда, ташкилот ичидан кўп бора айбланади. Гўёки, ЎФА матбуот хизмати бўлимлар томонидан амалга оширилаётган барча воқеаларни ёритиб бориши керак. Ташкилот дегани, сал камтарроқ бўлади. Ташкилотнинг ишини ўзи эмас, одамлар қарсак чалиб гапириши керак.


ЎФАнинг 2018 йилдан бошлаб кузатсангиз, эртаси йўқ бўлган ўнлаб меморандумларни кўрасиз. ЎФА мутасаддилари палончи академияга ташриф буюрди, ЎФА бунча мусобақа ўтказди, ЎФА семинар ташкил қилди, ЎФА иккинчи лигаси палончи шаҳарда бошланди. Агар ғарб матбуоти бўлганида, ЎФА бераётган хабарларни ўзиданоқ катта катта хатолар ва муаммоларни топиб берган бўларди. Масалан, ҳар куни тиним билмай ёриталаётган ЎФА Кубогини оламиз. Ижтимоий тармоқларда кўчага чиқмай, имкон борича уйда ўтиришни метрологлар тавсия қилаётган бир пайтда, Ассоциация 45 градус иссиқда, соат 17:00да мусобақа ўтказаётганини кўрасиз. Кондиционерли хонада ўтирган мансабдорлар, ўзингизни фарзандингизни усти очиқ майдонда 50 дақиқа югуртириб кўринг!


Фарғонада иккинчи лига бошланганлини ҳақида хабар жуда кўп талқин қилиняпти. Нима учун йилни ўртаси келибдики, қолган вилоятларда 2-лига бошланмаган? Ёки буни ёритишни ЎФАнинг канали унутдимикин?


Мана Душанбеда бўлаётган аёллар мусобақаси ёритилиши тўғри. Бу бевосита терма жамоа ва содда тартибда ахборот бериляпти. Лекин КАФА томонидан ташкил қилинган комиссарлар йиғилиши нимага керак? Ҳудди шундай иккинчи савол, Намангандаги турнирда ҳакамлар учун семинар ташкил қилинганлиги. Бу шундоқ ҳам Сиз қилишингиз керак бўлган вазифа ва биз буни натижасини каналдаги реклама орқали эмас, майдондаги сифат билан хабар топишимиз керак. Ўйинларни "анализ" қилиш ҳақидаги бир кунда чиқадиган икки учта хабар нимага керак? Бу шундоқ ҳам амалга оширилиши керак бўлган вазифа-ку? На Германия, на Японияда ёшлар ёки қайсидир терма жамоасини тиббий кўрикдан ўтказгани ҳақидаги хабар бизникидагидек ёритилмайди. Эътибор беряпсизларми, ЎФА каналидаги 20та хабардан биттаси сайтимиздан чиқса чиқди, чиқмаса шу ҳам йўқ. Чунки болалар боғчаси бўлиб кетди. Чарм тўп турнири, бу оммавий футбол, буни оммага мажбур ёритиб тиқиштириш керак эмас, сизлар уни қоғоз учун эмас, амалда зўр қилиб ўтказинг, ўша маҳаллалардан қатнашаётган болалар ўзларининг ижтимоий тармоқларида ташкилотни белгилаб "вирус" қилиб тарқатсин. Лекин амалда бундай эмаску, тўғрими? Биров ёритмаётган ёки биров қизиқмаётган нарсани мажбуран ўтказиш, ҳудди авваллари бўлган газеталарни мажбурий обунасига ўхшаб кетяпти. ЎФАдан битта мансабдор бирон ерга борса, албатта катта воқеа сифатида ёритилади. Лекин мана шу 4 йилда катта бир ўзгариш бўлдими, бугунги футболнинг савиясини ошигига сабаб бўлдими? Ўзингиз, ўзингизни рекламангизга алданиб қолмаяпсизми? 


Камтарроқ бўлиш вақти келмадими? Билиб турибмиз, ҳукуматга ўзингизни ишлаётгандек кўрсатиш асосий мақсад, лекин якуний баҳони халқ беришини унутиб қўйманг!



Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика