UZ

Сўнгги янгиликлар

12:49Мажлис Қозоғистон футболидаги келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  19 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  6 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5

ЎФА томонидан ҳудудлардаги футбол мураббийлари ўртасида ўтказилган имтиҳонлар натижалари Янгиликлар

ЎФА томонидан ҳудудлардаги футбол мураббийлари ўртасида ўтказилган имтиҳонлар натижалари

Ҳудудлардаги футбол бўйича мураббийлар касбий маҳоратини ошириш учун ЎФА томонидан белгиланган режа асосида улар ўртасида ўқув семинарлари ташкил қилинди.

Футбол мухлисларига яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш Республика мактаби фаолияти тугатилиб, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ваколати ЎФА қошидаги тегишли бошқармаларга берилди.
 
Ҳудудлардаги футбол бўйича мураббийлар касбий маҳоратини ошириш учун ЎФА томонидан белгиланган режа асосида улар ўртасида ўқув семинарлари ташкил қилинди. Семинар давомида ҳар бир вилоятдаги футбол мураббийлари ўртасида назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди. Уларнинг касбий маҳорати синовдан ўтказилди.
 
Имтиҳон давомида мураббийларнинг машғулотлар олиб боришга қандай тайёргарлик кўрганликлари, конспект ёзиш, майдонни машғулотга тайёрлаш, машғулот давомида болаларга кўрсатмалар бериб бориш усуллари, мураббийнинг машғулот давомида ўзини тутиши, футболчиларнинг машғулотдаги хатоларини аниқлаш, кўрсатиб бориш ва ўша хатоларни тўғирлаш борасида амалга оширадиган хатти-ҳаракатлари текширилди. Шунингдек, мураббийларнинг машғулот пайтида болаларни назорат қилиб бориш учун позиция танлашдаги билим ва кўникмалари ҳамда машғулот давомидаги фаоллиги кўздан кечирилди.
 
 Жами 1500 нафардан ортиқ мураббийлардан имтиҳонлар олинган бўлса, шулардан 300га яқин мураббий синовлардан ўта олмади, яна 400га яқин мураббийларга эса икки ой синов муддати берилди. Икки ойдан кейин улардан қайтадан имтиҳонлар олинади. Шунда ҳам имтиҳонларни топширолмаса, ўша мураббий лицензиясидан маҳрум қилинади.
 
Эътиборингизга ҳудудларда мураббийлар ўртасида ўтказилган имтиҳонлар натижаларини ҳавола қиламиз:
 
Қорақалпоғистон Республикаси
Имтиҳондан ўтганлар – 45
Икки ой синов муддати берилганлар – 27
Ўта олмаганлар – 15
 
Хоразм вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 52
Икки ой синов муддати берилганлар – 24
Ўта олмаганлар – 21
 
Бухоро вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 75
Икки ой синов муддати берилганлар – 21
Ўта олмаганлар – 10
 
Навоий вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 45
Икки ой синов муддати берилганлар – 20
Ўта олмаганлар – 20
 
 Самарқанд вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 60
Икки ой синов муддати берилганлар – 1
Ўта олмаганлар – 9
 
Қашқадарё вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 93
Икки ой синов муддати берилганлар – 27
Ўта олмаганлар – 10
 
Сурхондарё вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 29
Икки ой синов муддати берилганлар – 46
Ўта олмаганлар – 4
 
 Жиззах вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 40
Икки ой синов муддати берилганлар – 12
Ўта олмаганлар – 16
 
Сирдарё вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 55
Икки ой синов муддати берилганлар – 16
Ўта олмаганлар – 31
 
Тошкент вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 32
Икки ой синов муддати берилганлар – 48
Ўта олмаганлар – 21
 
Андижон вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 77
Икки ой синов муддати берилганлар – 45
Ўта олмаганлар – 58
 
Фарғона вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 70
Икки ой синов муддати берилганлар – 37
Ўта олмаганлар – 27
 
Наманган вилояти
Имтиҳондан ўтганлар – 54
Икки ой синов муддати берилганлар – 41
Ўта олмаганлар – 28

Тошкент шаҳар
Имтиҳондан ўтганлар – 126
Икки ой синов муддати берилганлар – 13
Ўта олмаганлар – 10
 

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика