UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  6 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  6 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  9 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  17

ЎФА спорт журналистларини байрам билан табриклади Янгиликлар

ЎФА спорт журналистларини байрам билан табриклади

Бугун, 2 июль — Халқаро спорт журналистлари куни.

Ушбу сана дунё бўйлаб спорт соҳасида фаолият олиб бораётган журналистлар ўртасида кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун оммавий ахборот воситалари вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясига таклиф этилди.

ЎФА раҳбарияти журналистларни байрам билан табриклаб, тезкорлик ва холислик билан фаолият олиб боришларида омад ва зафарлар тилади. Ўз навбатида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқиб, журналистлар футболни кенг ёритиб бориш, таҳлил қилиш, керак жойда эса танқид қилиш, камчиликларга кўзгу тутиш орқали шубҳасиз, футбол ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётганлигини алоҳида таъкидлади. 

"Тезкорлик, ҳолислик, таҳлил, тўғрисўзлик, жонкуярлик борасида айнан спорт журналистлари соҳада етакчилар ҳисобланишади. Касбингиз қанчалик машаққатли ва синовларга бой эканлигини яхши биламиз, буни қадрлаймиз. Энг аввало, сизга мустаҳкам соғлиқ тилаймиз, ижодий фаолиятингизда илҳом, куч-қувват ва шижоат тарк этмасин, футболимиз ривожи йўлида доимо елкама-елка фаолият олиб бориш насиб этсин", – деди Равшан Эрматов.

Йиғилиш якунида ЎФА ташкил этган тадбирларни ва терма жамоалар фаолиятини мунтазам ёритиб боришда яқиндан ҳамкорлик қилганлиги ҳамда Республикамизда футбол оммавийлигини ошириш ва соғлом турмуш тарзини аҳоли орасида кенг тарғиб этганлиги учун журналистларга миннатдорчилик сифатида махсус совғалар тақдим этилди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика