UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  68 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  8 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  17 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  14 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

ЎФА раҳбарияти "Рома" вакили билан кўришди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти "Рома" вакили билан кўришди

Бугун ЎФА раҳбарияти ҳамда "International Management Group" компанияси ва Италиянинг "Рома" клуби вакили Карлос Перез ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Маълумки, мазкур компания спорт тадбирларини ташкил этиш, менежмент, маркетинг каби бир қатор йўналишларда дунёнинг етакчиларидан ҳисобланади. IMG бу борада кўплаб мамлакатлар ва клублар билан замонавий футболни ривожлантириш борасида ҳамкорлик қилиб келади. 

Учрашув аввалида Карлос Перез мамлакатимизда кўплаб иқтидорли футболчилар мавжудлиги, улар жаҳон майдонларида ўзларининг истеъдодларини кўрсатиб келаётганлигини Элдор Шомуродов мисолида эътироф этди. 

ЎФА вакиллари юртимизда “Рома” клуби академиясини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш борасида фикр билдиришди. Шунингдек, ўзбекистонлик иқтидорли футболчилар ҳамда мураббийларни Италияда малака ошириш ва тажриба алмашишини йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди. Европада мавқеи юқори ҳисобланган “Рома” клубининг маркетинг тизимини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистонда татбиқ этиш таклифи илгари сурилди. 

Элдор Шомуродов каби етакчи футболчиларимизнинг хорижий клублардаги фаолиятига оид махсус фильмлар тасвирга олиш кераклиги, бу эса ёш футболчиларнинг мотивациясини ошириш, ўз устида ишлаш, профессионалликка интилиш, иродали бўлиб етишишларига туртки бўлиши мумкинлигини таъкидлади. 

ЎФА раҳбарияти Европанинг етакчи чемпионатлари ва клубларида Ўзбекистон брендини илгари суриш бўйича ўз таклифларини эшиттирди. Карлос Перез келажакда бу каби истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини айтиб ўтди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика