UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  0 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  4 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  8 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  3 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  47 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Унда қитъамизнинг энг кучли жамоалари бош соврин учун кураш олиб борадилар. Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон вакилларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ЎФА раҳбарияти мазкур йирик мусобақа олдидан Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган ушбу мусобақанинг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Унга етарлича тайёргарлик кўрилгани, бир қанча йиғинлар ва халқаро учрашувлар ташкил этилгани қайд этилди. Футзал терма жамоамиз йирик турнирларда мунтазам иштирок этиб келаётгани айтилиб, бу галги турнирда ҳам муносиб иштирок этган ҳолда юқори ўринни қўлга киритишга тилак билдирилди.

Бутун халқимиз, футбол жамоатчилиги ва мухлислар мусобақа давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаши, вакилларимиз эса бирдам бўлиб, Ватанимиз шарафи учун курашиши ва юрт обрўсини халқаро майдонда муносиб ҳимоя қилиши кераклиги таъкидланди.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футзалчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин Равшан Ирматов мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан яна бир бор жамоамизга омад тилади.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз Осиё кубогидаги иштирокини 27 сентябрь куни Туркманистонга қарши ўйин билан бошлайди.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика