UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  215 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  23 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

ЎФА JAKO компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди Янгиликлар

ЎФА JAKO компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришди

Теглар :  ЎФАJAKO
Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб берувчи бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб борди.

Музокаралар натижасида Германиянинг машҳур JAKO (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Эндиликда мазкур компания турли ёшдаги миллий терма жамоаларимиз учун ҳар бир мавсум учун экипировкалар етказиб берадиган бўлди.

Эртага соат 19:00да Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда  JAKO компанияси томонидан ўзаро  ҳамкорлик бўйича келишув имзоланади.

Маълумот учун, JAKO (“ЯКО”) компанияси спорт экипировкалари (либос, оёқ кийим, аксессуарлар) ва инвентарларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган компания бўлиб, унга Руди Шпрюгель томонидан 1989 йилнинг 1 ноябрида асос солинган.  

Айни вақтда JAKO (“ЯКО”) компаниясининг 40дан ортиқ мамлакатларда филиаллари мавжуд.  Компаниянинг бош биноси Германиянинг жануби-ғарбидаги Холленбах округида жойлашган.

Ҳозирда Австрия, Бельгии, Голландия, Швейцария каби мамлакатларнинг бир қатор клублари айнан JAKO компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика