UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Одилжон Абдураҳмонов Қирғизистон миллий терма жамоаси сафида гол урди Янгиликлар

Одилжон Абдураҳмонов Қирғизистон миллий терма жамоаси сафида гол урди

ФИФА кунлари муносабати билан Суперлигада танаффус юзага келганидан хабарингиз бор.

“Бунёдкор” сафида тўп сураётган легионерлар Давронжон Эргашев ҳамда Одилжон Абдураҳмонов Тожикистон ва Қирғизистон миллий терма жамоаси таркибида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Тожикистон миллий терма жамоаси Нурсултонда Қозоғистон меҳмони бўлиб, 1:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Давронжон Эргашев беллашувда 90 дақиқа тўп сурди ва 75-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Қирғизистон миллий терма жамоаси эса, ФИФА кунлари доирасида иккита ўйин ўтказди. 11 ноябрь куни БААнинг Шаржа шаҳрида Сингапур 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, орадан беш кун ўтиб Риффада Баҳрайн қўшниларимиздан устун келди – 4:2. Аҳамиятлиси, мазкур беллашувда жамоа ярим ҳимоячиси Одилжон Абдураҳмонов ҳисоб 1:1 кўриниш олиб турган вақтда қирғизистонликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Абдураҳмонов узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, мезбонларни майдон марказига чорлади. Аммо бу гол Қирғизистон миллий терма жамоасининг ғалабасига етарли бўлмади, якунда мағлубиятга учради.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика