UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  5 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  8 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  5 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  5 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  6

Одил Аҳмедов — йилнинг энг яхши футболчиси Янгиликлар

Одил Аҳмедов — йилнинг энг яхши футболчиси

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Россиянинг “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровга кўра Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

“Краснодар” клуби аъзоси ўтказилган сўров натижаларига кўра, мазкур соврин учун курашда яқин таъқибчилари Қатарнинг “Ал Жаиш” клубида тўп сураётган Сардор Рашидов ҳамда ўтган мавсум якунларига кўра “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпионати олтин медалини қўлга киритган Игорь Сергеевни ортда қолдирди.

Таъкидлаш лозим, айни дамда Россиянинг “Краснодар” сафида тўп сураётган Аҳмедов учун мазкур соврин фаолиятидаги тўртинчи шундай соврин ҳисобланади. Бунгача, Аҳмедов 2009, 2011 ҳамда 2014 йилларда Ўзбекистонда йил лауреати бўлган эди.

ОАВ вакиллари овозига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари кучли учлиги:

1.  Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия) – 50 очко
2.  Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар) – 32 очко
3.  Игорь Сергеев (“Пахтакор”, Ўзбекистон) – 21 очко


Ўрин       

Футболчи

I

II     

III       

Жами   

1

Одил Аҳмедов

14      

2

4

50

2

Сардор Рашидов

5

6

5

32

3

Игорь Сергеев

1

6

6

21

4

Виталий Денисов

1

6

2

17

5

Санжар Шоаҳмедов     

-

1

-

2

7

Элдор Шомуродов

-

-

1

1

8

Санжар Турсунов

-

-

1

1

9

Александар Лобанов

-

-

1

1

10

Сервер Жепаров

-

-

1

1

11

Баҳриддин Ваҳобов

-

-

1

1


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика