UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Одил Аҳмедов: "Совринни МТЖнинг ашаддий мухлисларига бағишлайман" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Совринни МТЖнинг ашаддий мухлисларига бағишлайман"

Бугун Одил Аҳмедов ўз фаолиятида учинчи марта "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди.
Ушбу унвон муносабати билан биз "Краснодар" шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз билан боғландик.

"Жуда ҳам хурсандман. футбол бу жамоавий ўйин, шундай экан МТЖ ва "Краснодар" футболчиларисиз бу унвонни қўлга киритмаган бўлардим. Бу соврин барчамизники ва мен уни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ашаддий мухлисларига бағишлайман. Журналистларнинг овози менга янада масъулият юклайди. Шунинг учун янги бошланаётган мавсумда, барча ҳаракатларим сизлар учун бўлади. Барчангизга раҳмат!", - дейди Одил Аҳмедов.

"2014 йилги мавсум янада яхшироқ ўтиши мумкин эдими?" деган саволга вице сардоримиз шундай жавоб қайтарди:
-  Афсуски, Европа лигасида кейинги босқичга чиқа олмадик, шундан бироз қониқиш хосил қилмадим. Афсуски, "Анжи"даги ишларимизни муваффақиятли якунлай олмадик. 2014 йилни яхши бошлаганимиз билан поезд кетиб бўлганди. "Краснодар" мен истаган жамоа эди, бу клубга ўтиб, Европа лигасидаги ўйинларни давом эттирдим, жуда яхши турнир.

Одил Аҳмедов йил футболчиси бўлишда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Унга қадар Павел Бугало ва Сервер Жепаров икки марта "Энг яхши" бўлганди. Миржалол Қосимов ва туғма тўпурар Максим Шацких ҳисобида эса тўрттадан соврин бор. Кейинги йиллар давомида Аҳмедов ҳам шу рўйхатдан жой олиши мумкин.

"Сиз санаб ўтган футболчиларнинг барчаси ўзбек футболининг тирик афсоналари. Миржалол Қосимовдан бошқа ўйинчилар билан бир жамоада тўп тепдим. Ҳаммаси яхши инсонлар. Уларнинг қаторидан жой олиш мен учун шараф. Лекин муҳими, соврин эмас, муҳими мухлисларга ёқадиган ўйин қилишимиз" - дейди Аҳмедов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика