UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  1 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0

Одил Аҳмедов иккита саволга жавоб олди, Абрамов ва Кападзе омад тилади. Ўзбекистон МТЖ шифокори Аброр Пирриевнинг янги китобининг тақдимот маросими ўтказилди Янгиликлар

Одил Аҳмедов иккита саволга жавоб олди, Абрамов ва Кападзе омад тилади. Ўзбекистон МТЖ шифокори Аброр Пирриевнинг янги китобининг тақдимот маросими ўтказилди

Спортда жисмоний куч билан биргаликда ақлан ҳам ҳаракат қилиш муҳим ҳисобланади. Ақлан фикрлашни ривожлантиришнинг энг самарали усули китоб мутолаасидир.

Кеча пойтахтимизда жойлашган "Regal stage hotel" меҳмонхонасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси шифокори Аброр Пирриевнинг "Сайр ҳам сайр, спорт ҳам..ёхуд терма тақим табибининг таассуротлари" қиссаларидан иборат "Марокашнинг мароқли ва маҳзун манзаралари" номли биринчи туркум китобининг тақдимотига бағишланган маросим ташкиллаштирилди. Мазкур китоб ҳақида қисқача тўхталадиган бўлсак, Аброр Пирриев миллий терма жамоамиз билан Марокашга уюштирган сафаридаги қизиқарли воқеалар, таассуротлар ва жамоадаги муҳит, майдондан ташқаридаги ҳолатлар, у ерда бўлган ходисалар ҳақида сўз юритади. Ҳусусан йиғин давомида бўлиб ўтган Сенегал ва Марокашга қарши ўйин олди жараёнлари, Касабланкадаги саргузаштлар борасидаги саволларга ҳам мазкур китобдан жавоб олишимиз мумкин бўлади. 

"Кўпчилик билса керак узоқ йиллардан бери футболдаман. Миллий терма жамоамизда шифокор сифатида фаолият олиб бораётганимга ҳам ўн йилдан ошди. Терма жамоа билан анча йиллардан бери турли сафарларга бордик. Олис мамлакатларга борганимизда чиройли таассуротлар қолади. Шуларни адабиёт аҳлига, футбол жамоатчилигига китоб тарзида етказиш нияти бўлар эди. Борган жойларимда кўп нарсаларни кўришга ва кузатишга ҳаракат қилганман. Учрашувлар арафасида вақт зиқ бўларди, ўзимизнинг кун тартибимиз бор. Шунга ҳам қарамасдан мамлакатнинг муқаддас қадамжоларини, эътиборга лойиқ жойларни кўришга улгурардик. Ўша ерлардан олган таассуротларимни, қизиқарли воқеаларни, қоғозга тушириб ёзиб борардим. Бирга бўлган жамоа, инсонлар, ундаги ички муҳит кабиларни туркум қисса сифатида ёзишга киришдим. Номи ишқибозларга тушунарлироқ бўлиши учун ҳам,"Сайр ҳам сайр, спорт ҳам...ёхуд терма тақим табибининг таассуротлари". Тақим - туркчадан олинган бўлиб жамоа деган маънони беради. Агар ҳаммасини жамлаганимизда катта китоб бўларди.

Шунинг учун ҳар бир борилган манзилни  алоҳида китоб қилиб ёзишга қарор қилдим. Уларнинг биринчиси ушбу китобда "Марокашнинг мароқли ва маҳзун манзаралари" деб номланган ҳикоялардан иборат. "Туниснинг тотли таассуротлари" деган иккинчи туркум китоб ҳам нашрга тайёрланмоқда. Бундан асосий мақсадим нима, футбол ихлосмандлари кўп нарсаларни, борган жойларимиздаги воқеалардан бехабар қолишади. Мана шу китоб орқали уларга етказишни мақсад қилганман. Ўйлайманки, улар учун ҳам бу қизиқ бўлади. Китобдаги 95 фоиз бўлган нарсалар. Фақат беш фоизи бадиий ишлов",- дейди Аброр Пирриев. 


 Анжуманда таниқли ёзувчилардан Халқаро Чингиз Айтматов академияси академиги Нурали Қобул, таниқли болалар шоираси Кавсар Турдиева, журналистлардан Мурод Ризаев, Ёқубжон Бобожонов, Жамолиддин Бобожонов, Даврон Файзиев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов ва жамоа сардори Одил Аҳмедов, мураббий Темур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаевлар иштирок этишди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. 

Вадим Абрамов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи): - Аслида буни сиз журналистлар ёзишингиз керак эди.(кулади). Аброрга фақат ва фақат омад тилайман. У ажойиб шифокор, эндиликда маҳоратли ёзувчи ҳам дейишим мумкин.

Одил Аҳмедов (Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори): -  Бугун мен иккита саволимга жавоб олдим. Қайси мамлакатга борсак Аброр ака йўқ бўлиб қоларди, бу жумбоқнинг жавобини бугунги тадбирда топгандек бўлдим. Миллий терма жамоанинг телеграмда ўз канали бор, унда турли маълумотлар бериб борилади. Туғилган кунми бошқа тантанами Аброр ака чиройли шерлар келади. Бу мени ўйлантирарди, ўзлари ёзармикин ёки бошқанинг шерини олиб ўзиники қилиб олармикин деган ҳаёлга борардим. Шу икки саволга жавоб топдим. Аброр аканинг ишларига омад тилайман. Бундан ҳам катта ютуқларга эришишларига тилакдошман. Эндиликда сафарга борсак бошқа безовта қилмаймиз (кулади).

Темур Кападзе (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи): - Марокаш йиғини ва терма жамоа бошқаруви мураббийлик фаолиятимдаги илк қадамлар саналарди, ўзига ҳос қизиқарли ўтган. Айниқса Марокаш ва Сенегал терма жамоаларига қарши ўйинлар масъулият ҳам юкларди. Мураббийлар асосан жамоа билан машғул бўлади, уларни ўйинга тайёрлайди. Айланишларга, тарихий жойларга боришга, вақтимиз бўлмайди. Тўғри йўлда, меҳмонхона олдида кўзимиз тушади. Аниқ кун тартибимиз бўлади. Аброр ака шунга қарамай айланишга вақт топа олганлари мен ҳайрон қолдирди. Албатта, бундай китобнинг тақдимотида бўлганимдан хурсандман, жуда ҳам ёқимли ҳолат. Мураббий сифатида ҳам мен учун бу китоб қизиқ. 

Қуйида тадбирдан олинган фотосуратларни кўришингиз мумкин.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика