UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  15 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Одил Аҳмедов футбол академияси "Олимпиада-32" лойиҳасини йўлга қўяди, 18 нафар болага бепул ётоқ! Янгиликлар

Одил Аҳмедов футбол академияси "Олимпиада-32" лойиҳасини йўлга қўяди, 18 нафар болага бепул ётоқ!

Ўзбекистонда болалар футболига катта эътибор қаратаётган Одил Аҳмедов ва унинг "Ко"си янги лойиҳага қўл урдилар.

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида қад кўтарган янги академия биносида Ўзбекистон терма жамоасининг келажаги йўлида "Олимпиада-32" лойиҳасини йўлга қўйганлиги ҳақида хабар беради. Лойиҳага кўра 12 нафар 2009 йил, 6 нафар 2010 йилда таваллуд топган футболчи Республика бўйлаб саралаб олинади ва улар бепул ётоқ ва таълим билан таъминланадилар. Малакали мураббийлар ёрдамида тарбия оладиган футболчилар 2021 йилдан эътиборан Тошкент шаҳар чемпионатининг 2009 йиллар мусобақасида иштирок этадилар.

"2032 йилда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон ОТЖ негизини 2009-2012 йилларда таваллуд топган футболчилар ташкил қилади. Айнан шунинг учун биз мазкур ёшга катта эътибор қаратишни лозим топдик. Уларни 12 ёшиданоқ саралаб олиб, ҳар бир ёшда берилиши керак бўлган билимларни бериб борамиз. Бу билан бутун терма жамоа бизнинг футболчилардан ташкил топади деб айтмайман. Бу ерда кучли жамоалар кўп, биз уларга рақобат яратамиз холос. Балки мазкур терма жамоада биздан 2 нафар бола тушар, балки 10 нафар, буни вақт кўрсатади", - дейди Одил Аҳмедов.

Лойиҳа икки қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисм аллақачон бошланган бўлиб, унга Дилшод Нуралиев раҳбарлик қиляпти. Айни пайтда, "Одил Аҳмедов ФА"нинг Тошкентдаги 2009 йилларда таваллуд топган жамоасига устозлик қилаётган мураббий қўл остидаги тарбияланувчилар, Тошкент шаҳар чемпионатининг 2008 йилларда таваллуд топган футболчилар мусобақасида тажриба тўплаяптилар ва улар ўз ёшларида энг яхши жамоалардан бири ҳисобланадилар.

2022 йилга келиб Наманган ва Тошкентдаги 2009 йилларда таваллуд топган футболчилар бирлашадилар ва битта кучли жамоага айланадилар. Айнан шу таркиб кейинчалик бўлиб ўтадиган кучли мусобақаларда қатнашиб борадилар.

Агар Сизнинг фарзандингиз 2009-2010 йилларда таваллуд топган бўлса ва у 3 йилдан бери футбол билан шуғулланган булса унда биз билан боғланинг.

Маълумот учун телефон: +998 972313226

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика