UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2

Одил Аҳмедов: «Фаолиятимни «Навбаҳор»да якунласам керак» Янгиликлар

Одил Аҳмедов: «Фаолиятимни «Навбаҳор»да якунласам керак»

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Наманганда бўлиб турибди.

Ҳамкасбларимиз ярим ҳимоячи билан ўтган мавсум ва кейинги режалар ҳақида суҳбатлашишди.

- Терма жамоа сардори сифатида таассуротларингиз қандай?
- Сардорлик боғичи ҳар бир футболчи зиммасига улкан масъулият юклайди. Мамлакат терма жамоасини ўз ортидан эргаштириш осон иш эмас. Майдондаги футболчилар, қолаверса захира ўриндиғидагилар ҳам, сардорнинг ўйинидан келиб чиқиб тўп тепишади. Агар сардор яхши ўйин кўрсатмаса жамоа ўйинига ҳам бу ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян билан бирга «Пахтакор» жамоасида ҳам фаолият олиб борганман. Ўша кезларда мураббий жамоа сардори ўзини қандай тутишини ва жамоани ортидан қандай эргаштиришни ўргатган. Шу боис терма жамоада ҳам ўрганганларим  ас қотмоқда. Бабаян бошчилигида термамиз бешта ўйинда бешта ғалабага эришди. Албатта, бу яхши кўрсаткич. Келгуси ўйинларда ҳам ижобий натижалар қайд этиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Самвел Бабаяннинг таъкидлашича айни пайтдаги терма жамоа 25 йил ичидаги энг кучли терма жамоа экан. Бунга муносабатингиз?
- Ҳақиқатдан ҳам ҳозирги терма жамоа аввалгиларидан кучлилигини бош мураббийдан ташқари кўпчилик таъкидламоқда. Ҳатто футболчилар билан бир қаторда мухлислар ҳам шундай фикрда. Шу боис Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, ҳақиқатдан ҳам кучли терма эканлигимизни исботламоқчимиз. Бизни қўллаб-қувватлаб турганларнинг ишончини оқлаб мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз, деган умиддамиз.


- Январь ойида Қатарда ёшларимиз Осиё чемпионати баҳсларига киришишади. Олимпия терма жамоаси ҳақида фикрингиз билан ўртоқлашсангиз.
- Ўзбекистон футбол федерация президенти Мираброр Зуфарович томонидан қўйилган энг катта вазифа бу - Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш. Олимпиячиларимизнинг бу вазифани уддалай олишларига ишонаман. Мураббийлар томонидан қўйилган барча талабларни ёшларимиз бажаришса, албатта, Олимпия ўйинларида иштирок этамиз.

- Ўзбек футболчисининг Европа лигаси мусобақасида иштирок этиши катта ютуқ. Одил «Краснодар» жамоасида ўйнаш қийинчилик туғдирмаяптими?
- Осиё футболи билан Европа футболи ўртасида фарқ бор. Албатта, қийинчиликлар бор. Чунки, кучли жамоага қарши тўп тепиш ўз-ўзидан бўлмайди. Шу билан бир қаторда Европада тўп суришнинг ўзгача завқи ҳам бор. Европада курашларга бош ҳақиқий эркакча футбол ўйналади. Футбол муҳити, мухлислар олқиши ўзгача. Осиёда эса баъзи давлатларда «арабча футбол» ўйналади. Айёрлик вақтни чўзиш сингари ҳолатлар Европада кузатилмайди. Шунинг учун, гарчи қийин бўлсада, футболдан завқланганим учун қийинчиликлар сезилмайди.

- Келажакда кучли бешлик чемпионати жамоалари сафида тўп тепишни истармидингиз?
- Албатта, агар имконият бўлса кучли бешлик чемпионатида ҳам ўз кучимни синаб кўрардим. Ҳолбуки, Россияда ҳам футболга жиддий эътибор қаратилган.  Жамоалар кучли легионерларни сафлари қўшиб олишмоқда.

- Футболчилик фаолиятини якунлагач мураббийлик соҳасида иш олиб борасизми?
- Айни пайтда режаларим орасида мураббийлик билан шуғулланиш йўқ. Чунки, бу касб қанчалик машаққатли эканлигини жуда яхши биламан. Балки келажакда фикрим ўзгариб, ўзимни мураббийлик соҳасида синаб кўришиб ҳам мумкин. Буни вақт кўрсатади. Айни пайтда футболчи бўлганим учун бу ҳақида жиддий ўйлаб кўрмаганман.


 
- Орзуларингиз ҳақида гапириб ўтсангиз.
- Ҳар бир киши ҳаётда ниманидир орзу қилиб яшайди. Энг катта мақсадларимдан бири Ўзбекистон терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш. Худо хоҳласа, буни албатта уддалаймиз, деган умиддаман. Ёшлигимда профессионал футболчи бўлишни орзу қилардим. Худога шукр, бу орзумга етишдим.

- Юртимизда футбол билан шуғулланаётган ёшларга қандай маслаҳат берасиз.
- Юртимизда спортга, айниқса, футболга бўлган эътибор ҳукумат даражасига олиб чиқилди. Ёшлар спорт билан шуғуланиши учун барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Улардан фақат ўз устида ишлаш талаб қилинади холос. Ёш футболчиларга маслаҳатим ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиб,  мукаммал спортчи бўлишсин. Ўзбекистон иқтидорлар диёри ҳисобланади. Шу боис ёшлар кўпроқ меҳнат қилишса, албатта, мақсаларига етишади.

- Ҳозирги ёшларга яратилган шароитлар ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирда мамлакатимиз ёшлари бахтли. Чунки, уларга ёқтирган спорт турлари билан шуғулланишлари учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Бизнинг ёшлигимизда бирорта мусобақада иштирок этиш учун хорижга чиқиш, жуда катта муаммо бўлган. Ҳозир эса бунинг акси. Ёки бўлмаса футбол ўйнаш учун оддий майдонлар ҳам йўқ эди. Ҳозир эса деярли ҳар бир маҳаллада кичик футбол майдонлари барпо этилган. Фақат ёшлар бундай имкониятлардан унумли фойдаланишса бўлгани.

- Ўзингизни қайси машҳур футболчига ўхшатасиз?
- Тўғриси, бирор-бир футболчига ўхшашни ёқтирмайман. Амплуадошимларим орасида ёқтирган футболчиларим бор. Мисол учун «Барселона» жамоасидан  Андрес Иньеста ўйинларидан завқланаман. Моҳир футболчиларнинг яхши тарафларини ўзлаштиришга ҳаракат қиламан.


- Одил айни пайтда таътилдасиз. Дам олиш қандай ўтяпти?
- Таътилнинг кўп қисмини оила даврасида ўтказяпман. Чунки, фаолиятимни хорижда олиб борганим сабаб оиламдан узоқда бўлиш талаб этилади. Шу сабаб юрт соғинчини босишга ҳаракат қиляпман.

- Қачондир Сиз учун бегона бўлмаган «Навбаҳор» жамоаси сафида тўп тепишингиз мумкинми?
- Албатта, наманганлик бўлганим учун «Навбаҳор» жамоасига бефарқ эмасман. Наманганлик футбол мухлислари чексиз ҳурматга лойиқ. Бу ерда футболни жуда қаттиқ ёқтиришади. Балки футболчилик фаолиятимни якунлашим «Навбаҳор» жамоаси билан боғлиқ бўлар. Буни вақт кўрсатади.

- Барчага маълум Наманган вилояти иқтидорларга бой. Келажакда Наманганда футбол мактаби очиш ниятингиз борми?
- Бу ҳақида аввал ҳам айтиб ўтгандим. Ҳақиқатдан ҳам Наманганда иқтидорли футболчилар кўпчиликни ташкил этади. Албатта, келажакда Наманганда футбол мактаби очиш режам бор.

- Йилнинг энг яхшиларини аниқлашда терма жамоа сардорлари ҳам овоз беришади. Сир бўлмаса Сиз кимларга овоз бердингиз?
- Энг яхши футболчи сифатида Мессини, энг яхши мураббий деб эса Гвардиолани танладим.


Муҳаммаджон ИСМАТУЛЛАЕВ, Икромжон ДЕДАШЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика