Очоа: "Испания чемпионатида ўйнашни давом эттирмоқчиман"

Aslanov Jasurbek
24 июн 2017, 18:14
Сўнгги мавсум ижара асосида "Гранада" шарафини ҳимоя қилган Мексика терма жамоаси посбони Гильермо Очоа Испания чемпионатида ўйнашда давом этмоқчи.

Очоанинг "Малага" билан шартномаси июнь охирида якунига етади ва футболчи эркин агентга айланади.

"Кутиш ва нима бўлишини кузатиш керак. Агентим билан таклифларни хотиржамлик билан кўриб чиқмоқчимиз. Менга Испания ёқади ва ЛаЛигада ўйнашни давом эттирмоқчиман.

Аммо ҳозир бор эътиборим терма жамоага қаратилган, Мексика яхши натижаларга эришиши учун ёрдам бермоқчиман" - дейди Очоа.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca