Очоа: “6 та мундиалда қатнашган илк футболчига айланмоқчиман”
14 мар 2023 10:30
Янгиликлар


Очоа: “6 та мундиалда қатнашган илк футболчига айланмоқчиман”
“Салернитана” кипери Гильермо Очоа “Милан”га қарши (1:1) сафардаги ёрқин ўйинидан кейин журналистлар саволига жавоб қайтарди.
“Милан”га қарши ўйинганда сабр қилиш, кўп тер тўкиш керак, бугун муносиб натижага эришдик. “Сан-Сиро”даги дуранг – бу яхши.
Менга Италия ёқади, бу ерда қолишни истайман. Ҳозир “Салернитана”га А Сериядаги ўрнини сақлаб қолиши учун боримни беришга ҳаракат қиламан.
Мексика терма жамоасидаги келажагим? Кейинги мундиалга ҳам боришни истайман. Олтита жаҳон чемпионатида қатнашган биринчи футболчига айланишни хоҳлардим”, дейди Очоа.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар