UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  16 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

ОЧЛда легионерлар лимити ошиши кўпроқ араблар фойдасига ишлайди Янгиликлар

ОЧЛда легионерлар лимити ошиши кўпроқ араблар фойдасига ишлайди

Бугун ОФК томонидан халқаро мусобақаларга доир бир нечта янгилик эълон қилинди.

Осиё чемпионлар Лигасининг 2023/2024 йилги мавсумдан эътиборан куз-баҳор тизимига ўтиши анча олдин айтилганди. Яна бир янгилик шуки, келаси йилдан бошлаб ОЧЛ баҳсларида ҳар клуб 5+1 форматидаги легионерлар хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бунгача бир неча йилдан бери 3+1 га амал қилиб келинаётганди. 

Бу янгилик кўпроқ араб клубларига мойдек ёқиб тушган бўлиши аниқ. Чунки Осиёда легионерлар хизматидан кўпроқ араб жамоалари фойдаланишни хуш кўради. Бўлиб ҳам улар савияли легионерларга эътибор қаратади. 

Айниқса, Саудия Арабистони, Қатар, БАА клубларида пул кўп ва улар исталганча легионер трансфер қилиш имкониятига эга. Эрон бу борада етти ўлчаб бир кесадиган футбол жамоатчилигига киради ва улар қиммат ўйинчиларга кўп ҳам ошиқмайди. 

Легионерлар лимитининг ошиши ўзбек клублари учун фойдами? Ҳозирдан аниқ бир гап айтиш қийин-у, лекин бу жамоаларимизнинг ОЧЛдаги муносиб иштирокини янада қийинлаштирса керак. Чунки лимит ошгани билан биз шунга яраша кучли легионерларни жалб эта олмаймиз.

Бунинг учун бизда катта маблағ ҳам йўқ. ОЧЛ гуруҳ ўйинларини Ғарб минтақасида ўтказишимизни инобатга олсак, араб клублари янада кучаядиган бир пайт биз улар олдида ожизроқ бўлиб қоламиз. Чунки бизга келаётган "вич"лар ниманидир қойил қилишига ишониш қийин. 

Барса Блогер.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика