ОЧЛда ҳафтанинг энг чиройли голи аниқланди

Xayrulla Xoliqov
13 апр 2019, 06:59
ОФК сайти Осиё чемпионлар лигаси 3-турнинг энг чиройли голига бағишлаб сўров ўтказди.

Сўровномада тўрт нафар футболчининг голи киритилди. Булар - Шожайи Халилзода ("Персеполис"), Савафи Расид ("Жоҳор Дарул Таъзим"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") ва Хави ("Ал Садд"). 

Якунда кутилганидек эронликнинг голи энг чиройли длеб топилди. "Персеполис" футболчиси Шожайи Халилзодага икки кун ичида 141,697 киши овоз берди. Натижада у 74 фоиз билан пешқадам бўлди. Ҳожиакбар Алижонов эса 4,723 овоз билан икки фоиз тўплади. Икки кун давом этган сўровномада жами 192,180 киши қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›