UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  1 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  6 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2

ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз Янгиликлар

ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз

Бу мавсумдан бошлаб биз ўрганиб қолган Осиё чемпионлар Лигаси бошқа ўтказилмайди.

Бу мусобақа ўрнига иккита яхши турнирни кузатамиз.

Биринчиси, Осиё Элит чемпионлар лигаси. Иккинчиси, Осиё чемпионлар Лигаси 2. ОФК мусобақа нуфузини ошириш ҳамда янада кўпроқ мухлислар (тошабинлар)ни жалб этиш мақсадида янгича формат ишлаб чиқди.

Биз шу пайтгача кузатиб келган Осиё чемпионлар Лигаси 21 мавсум фаолият олиб борди. Мусобақа илк бор 2002/03 йил йўлга қўйилганида дастлабки ғолиб БААнинг "Ал Айн" клуби бўлганди. Буни қарангки, 2024 йил ўтказилган охирги финалда ҳам ғолиблик "Ал Айн"га насиб этди. 

ОЧЛнинг барча ғолиблари

2024. "Ал Айн"

2022. "Урава Редс"

2021. "Ал Ҳилол"

2020. "Ульсан Хюндай"

2019. "Ал Ҳилол"

2018. "Кашима Антлерс"

2017. "Урава Редс"

2016. "Чонбук Моторс"

2015. "Гуангжоу Эвергранд"

2014. "Вестерн Сидней"

2013. "Гуангжоу Эвергранд"

2012. "Ульсан Хюндай"

2011. "Ал Садд"

2010. "Сеонгнам Ильва Чунма"

2009. "Поханг Стилерс"

2008. "Гамба Осака"

2007. "Урава Редс"

2006.  "Чонбук Моторс"

2005. "Ал Иттиҳод"

2004. "Ал Иттиҳод"

2003. "Ал Айн"

ОЧЛ Элит нима?

Осиё чемпионлар Лигаси Элит ёки қисқача айтганда ОЧЛ Элит аввалги Осиё чемпионлар Лигасининг такомиллашган варианти бўлиб, қитъанинг энг кучли 24та жамоаси иштирок этади. Мусобақа бош ҳомийлари - NEOM, Qatar Airways, Visit Saudi.

Ҳар бир минтақадан (Шарқ ва Ғарб) 12та клуб қатнашишини ҳисобга олсак, ҳозирги пайтга келиб Ғарб минтақасининг 11та иштирокчиси маълум бўлиб улгурган. Бу мусобақада Ўзбекистон шарафини мамлакат чемпиони сифатида "Пахтакор" ҳимоя қилади. 12-жамоа номини плей-офф ўйинлари якунига етганидан сўнг билиб оламиз. 

Дастлаб 6 август куни "Сепахон" ва "Шабаб Ал Аҳли" битта ўйиндан иборат плей-офф учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс ғолиби 13 август куни Қатарга сафар қилиб, "Ал Гарафа" билан ўйнайди ва ким ғалаба қозонса, 12-жамоа сифатида бўш ўринни тўлдиради. 

ОЧЛ Элитда пул миқдори кўп

Ҳа, шундай. ОФК кучли ҳомийларни жалб қилган ҳолда клубларга бериладиган пул мукофотларини аниқлаб олди. Биргина гуруҳда иштирок этиш эвазига ҳар бир клуб ўз ғазнасини 800 минг долларга бойитиб олади. 

Нимчорак финал - 200 минг доллар

Чорак финал - 400 минг доллар

Ярим финал - 600 минг доллар

Финалчи - 4 миллион доллар

Ғолиб - 10 миллион доллар

Бу дегани ОЧЛ Элитда ғолиб чиққан жамоа бир мавсумнинг ўзида жами 12 млн доллар ишлаб олади. Маълумот учун, аввалги ОЧЛда ғолибга бериладиган пул 3 миллион долларни ташкил қиларди. 

Жамоалар саватчаларга бўлинди

Ҳар бир минтақада жамоалар 6тадан икки саватчага ажратилади. Ғарб минтақасида "Пахтакор" 1-саватчадан ўрин олган. 

1-саватча: "Ал Айн", "Ал Ҳилол", "Ал Садд", "Персеполис", "Пахтакор", "Ал Шорта"

2-саватча: "Ал Наср", "Ал Райан", "Истиқлол", "Ал Васл", "Ал Аҳли", Плей-офф ғолиби

Мусобақа форматига кўра, Ғарб минтақасида кураш олиб борадиган 12та жамоадан 8таси кейинги босқичга йўл олади. Бунда ҳар бир клуб 8та ҳар хил жамоага қарши 4та уй ва 4та сафар ўйинини ўтказади. Гуруҳ босқичи якунига етгач, нимчорак финал ўйинлари ҳам уй-меҳмон тарзида ўтказилади.

Фақат чорак финалдан бошлаб мусобақа марказлашган тартибда Саудия Арабистонида давом эттирилади. Бу 2025 йил 25 апрелдан 4 майга қадар давом этади. Янги ОЧЛ Элит мусобақасига қуръа ташлаш маросими 16 август куни бўлиб ўтади.


Х.Холиқов

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика