UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  11 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

ОЧЛ: Сардор Рашидов ОФК нигоҳида Янгиликлар

ОЧЛ: Сардор Рашидов ОФК нигоҳида

Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари олдидан ушбу босқичда иштирок этадиган жамоаларнинг энг муҳим футболшчилари ҳақида маълумотлар бериб бормоқда.

Аввалроқ, Тошкентнинг “Локомотив” футбол клуби аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ОФК матбуот хизмати нигоҳида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби сафида ҳаракат қилаётган, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ҳам ўз клубининг муҳим футболчиси сифатида ОФК превьюсида қайд этилди.

ОЧЛдаги иштироки.

Сардор Рашидов
– “Ал Жаиш”

ОЧЛда ўтказган ўйинлари сони – 26

Киритган голлари сони – 4

"Бунёдкор" сафидан "Қатар"га кўчиб ўтган футболчи бугун "Ал Жаиш" сафида ОЧЛ ўйинларидаги ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда. Эндигина 25 ёшни қарши олган футболчи ОЧЛда ўзининг олтинчи мавсумини ўтказмоқда ва айтиш керакки бунгача футболчи 1/8 финалдан кейинги босқичга ўта олмаган эди. Ҳозир эса, футболчи нафақат ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмоқда, балки Осиёнинг мавсумдаги энг кучли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Қолаверса, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўз ўйини билан бунга қаттиқ киришганини кўрсатмоқда.

Гуруҳ босқичида "Насаф" дарвозасига киритган ягона голи "Ал Жаиш"ни 1/8 босқичига олиб чиққан эди. Мазкур босқичда "Ал Жаиш" Қатарнинг бошқа клуби "Лаҳвия"ни икки ўйин натижасига кўра 6:4 ҳисобида мағлуб этди ва Рашидов мазкур ўйинларда ҳам жамоасининг энг асосий ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Терма жамоанинг асосий юлдузларидан бири сифатида Рашидов сентябрь ойида ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. "Ал Жаиш"нинг асосий юлдузларидан бири яқин бир неча ой ичида катта учрашувларда майдонга тушади ва ўзининг қандай савиядаги футболчи эканини исботлашга интилади.

Жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири

Сардор Рашидов ўзининг тўпурарлик ва ўйинни ўқий олиш қобилияти билан ўтган мавсумда жамоаснинг энг кўп тилга олинган футболчиларидан бирига айланди. Жами 23 ўйинда 9та гол урган футболчи ўтган мавсум якунларига кўра Қатар Юлдузлар Лигасида жамоасин инг "Ал Раян"дан сўнг иккинчи ўринни эгаллашида катта роль ўйнади.

Истеъдодли футболчи юқори темпда ҳаракат қила олиши, тезлик ва бошқа ҳислатлари билан бошқалардан ажралиб туради. Шунингдек, чап оёқда ажойиб ўйин намойиш эта олиши ва ажойиб техникасини эътироф этиш лозим.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика