

"Садд" ҳозирча нимчорак финал йўлланмасини ҳал этиб бўлган. Иккинчи йўлланма учун кураш "Ал Аҳли" ва "Пахтакор" ўртасида кечади. Жиддада "Пахтакор" дурангга эришган тақдирда ҳам навбатдаги босқич иштирокчисига айланади. Агар "шерлар" ғалаба қозонса ва "Садд" Эронда мағлубиятга учраса, нимчорак финалга гуруҳ пешқадами сифатида йўлланмага эга чиқамиз.
"Пахтакор" гуруҳда биринчи ўринни эгалласа, нимчорак финалда Қатарнинг "Дуҳайл", иккинчи поғонани қўлга киритган тақдирда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйинлар ўтказилади.




