UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  0 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  1 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  17 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  20 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  112 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0

ОЧЛ. 9 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Ал Таавон"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

ОЧЛ. 9 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Ал Таавон"ни мағлубиятга учратди

Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Таавон" учрашуви якунланди.

"Пахтакор" - "Ал Таавон" 5:4

Ҳакамлар: Ма Нинг, Ши Шианг, Као Йи (Хитой), Янсен Фу (Сингапур). 

Назоратчи: Муҳаммад Жума (БАА). 

Комиссар: Минду Доржи (Бутан).

Голлар: 0:1 - 14 Язид, 1:1 - 24 Файзуллаев, 2:1 - 31 Турғунбоев, 3:1 - 33 Собирхўжаев, 3:2 - 51 Алнабит, 3:3 - 60 Алнабит, 4:3 - 78 Мираҳмадов, 4:4 - 83 Аламри, 5:4 - 86 Эргашбоев.

"Пахтакор" - 35.Қувватов, 3.Алижонов, 88.Азмиддинов, 21.Хаджиев, 34.Сайфиев, 6.Алибоев, 27.Собирхўжаев, 42.Файзуллаев (28.Холматов, 69), 8. Турғунбоев (29.Ёқубов, 90), 18.Эркинов (36.Эргашбоев, 79), 77.Мираҳмадов.

Захира: 33.Суюнов, 11.Рашидов, 14.Шаркич. 16.Розиев,  32.Асқаров, 46.Жабборов, 63.Ўринбоев.

"Ал Таавон" - Албакр, Кана, Тариқ Муҳаммад (Фаҳад Рашиди, 54), Сумайҳан Алнабит, Муатаз Албагави, Кристиан Луиндама, Ҳассан Ҳавсави (Алояйри, 68), Мустафо Абделла, Ҳассан Аламри (Файсал Мутаири, 84), Райан Ал Муса, Наваф Алсубҳи.

Захира: Зулайфи, Наваф Суфён, Райан Жаҳоний, Ракан Тулайҳи, Ҳолид Мунташири, Басил Меҳавес.

Огоҳлантиришлар: Файзуллаев (16), Хаджиев (27), Азмиддинов (82), Фаррух Сайфиев (82), Мираҳмадов (85) - Аламри (36), Ал Сабҳи (72).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Пахтакор" гуруҳдаги сўнгги баҳсни ғалаба билан якунлади, аммо бу натижа ҳам уларга гуруҳ босқичидан чиқишга ёрдам беролмайди.

90+2. Ўзгариш: Турғунбоев ўрнига Ёқубов ўйинга қўшилди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Булар стол теннис ўйнашяптими нима бало? Бир униси уради, бир буниси

86. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эргашбоев Холматовнинг бурчакдан оширган тўпини бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

85. Мираҳмадов рақибини йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

83. Аламри аламли гол урди - 4:4.

82. Фаррух Сайфиев огоҳлантирилди. Пенальти белгиланди.

79. "Пахтакор"да ўзгариш: Эркинов ўрнига Эргашбоев майдонга тушди.

78. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мираҳмадов Холматовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Айтдим-а, "Сити" - "Реал"ни такрор намойиш этиб беришяпти.

75. Рақиб футболчисининг зарбаси рекашет кўриниш олиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

72. Майдон марказида катта тезликда кетаётган Турғунбоевни "чопишди".

70. "Таавон" футболчиси чап қанотдан кучли зарба йўллаганди, ноаниқ.

69. "Пахтакор"да ўзгариш: Файзуллаев ўрнига Холматов майдонга тушди.

66. Турғунбоев қулай имкониятга эга чиққанди, ҳимоячи сўнгги лаҳзаларда зарба йўлини тўсишга улгурди.

65. Набит сал қолса, "шерлар"нинг "тишини тўкиб қўярди".

63. "Пахтакор" кетма-кет иккита вазиятни кўкка совурди.

60. Ана куйди! "Таавон" ҳисобни тенглаштирди. Қанотдан узатилган тўпни Сумайҳан Набит дарвозага йўллади. "Сити" - "Реал" ўйинини такрорлашмоқчими булар.

58. Саудияликлар ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Рақиб футболчисининг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди, акс ҳолда комментлар гурилларди.

57. Турғунбоевнинг узатмасига зарба бериш учун камида жирафа бўлиш керак.

56. "Пахтакор" зўр комбинация ташкил этди, якуний узатма манзилга етиб бормади, бурчак тўпи.

54. "Таавон"да ўзгариш: Тариқ Муҳаммад ўрнига Фаҳад Рашиди майдонга тушди.

53. Турғунбоевнинг финти ўз бошига бало бўлди, ҳужум бартараф этилди.

51. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Таавон" ҳисобни қисқартирди. Сумайҳан Алнабит Қувватов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ҳамда уни ожиз қолдирди.

49. Турғунбоев "газ"ни қўшиб, биттасидан қочди, иккинчисдан қочди, учинчисига келганда спедометри ожизлик қилди.

47. Мираҳмадов ҳужумда ўйин қоидасини бузди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" олдинда бормоқда. Бир кўз юмиб, очгунча икки голни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлимда ҳам шундай ўйин кутиб қоламиз.

45+1. Майдон марказида Турғунбоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Узатма кетадиган жойига кетди. Эркин зарба.

43. Алибоев жарима майдони яқинида рақиб либосини тортиб қолди. Эҳтиёт бўлиш керак, йигитлар.

42. "Таавон" хавфли ҳужум ташкиллаштирганди, "Пахтакор" ҳимоячилари тўпни олиб қўйишди.

40. "Таавон"нинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми бесамар якунланди.

37. "Пахтакор" ўнг бурчакдан жарима зарбаси тепиш имокниятига эга бўлганди, стандартдан сўнг бурчак зарбаси ишлаб олинди. бироқ бу вазият кўкка совурилди.

35. Хавфли вазият! Эркиновнинг қанотдан узатмасига Файзуллаев зарба берди, Албакрдан сейв!

33. Эҳҳэҳэҳэ! ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дарвозабоннинг қўпол хатосидан сўнг Собирхўжаев чап оёқда бўш дарвозани нишонга олди.

31. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Турғунбоев "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди! Мираҳмадов дарвозага зарба йўллаганда дарвозабон ва ҳимоячига тегиб, устундан қайтган тўпни Азиз бўш қолган дарвозага киритди!

28. "Таавон" бурчак зарбасини амалга оширди, иккала уриниш ҳам бенаф чиқди.2

27. Ходжаев ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

27. "Шерлар" бурчак зарбасини амалга оширди, вазиятни рақиб ҳимоячилари бартараф этди.

22. ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашди!!! Марказдан Мираҳмадов бошлаган ҳужумни Эркинов давом эттирди, Файзуллаев эса ўнг оёқда ўткир бурчакни нишонга олиб, тарози паллаларини жойига қайтарди.

21. Тавамба майдон марказида тиббий ёрдамга муҳтож.

20. "Пахтакор" ҳимоясида бироз палапартишлик юзага келди.

18. Алижонов қанотга тўпни узатишда хатога йўл қўйди, оқибатда хужум тўхтаб қолди.

14. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чап қанотдан оширилган тўпни Язид Бакир тўхтатмасдан дарвозага жойлаб қўйди. Чиройли гол, афсуски, "Пахтакор" дарвозасига.

13. Жарима зарбасидан оширилган тўп ҳеч кимга тегмасдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

12. Сайфиев жарима майдони яқинида ўйин қоидасини бузди. Рақибларда хавфли вазият юзага келиши мумкин.

11. Аламри майдон марказида тўхтатиб қолинди.

Паслар бўйича кўрсаткич: 45-41

8. Алижоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси эса муваффақиятсиз якунланди.

7. Аламри тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди, эркин зарба.

6. "Пахтакор" ҳимоячилари оддий вазиятда пас беришда хатоликка йўл қўйди, натижада тўп рақибларга насиб этди.

3. Мираҳмадовнинг зарба беришига рақиблар йўл қўймади.

2. Дастлабки дақиқаларда "Таавон" тўпни назорат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ҳар эҳтимолга қарши юраги бўш томошабинларга қон босимини меъёрида ушлаб турадиган таблеткаларни ёнига олиб қўйишини сўраб қолардик.

Айни дамда гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган:

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Гарчи биз учун унчалик муҳим бўлмаса-да, "Пахтакор" жамоасидан сўнгги учрашувда мухлислари ҳурмати учун ғалаба кутиб қоламиз ҳамда биргаликда учрашувни томоша қиламиз. Телевизорингизда эҳтимол ЕЧЛ ярим финалини томоша қилаёгандирсиз, шу боис "шерлар"нинг ўйинини матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика