ОЧЛ. "Локомотив" ўз рекордини такрорлади

Narzulla Saydullayev
12 фев 2018, 20:02
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Тошкент клуби 5:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, "темирйўлчилар" ОЧЛ гуруҳ босқичидаги ўзларининг энг йирик ғалабаларини такрорлашди. 2015 йилда ҳам "Локо" "Ал Садд"ни 5:0 ҳисобида таслим қилганди. 

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳозирга қадар "Локомотив"дан ташқари ҳеч бир клубимиз рақиб устидан 5та тўп фарқи билан ғолиб чиқмаган.

"Пахтакор" ва "Бунёдкор" клубларининг мусобақадаги энг йирик ғалабалари 5:1 ҳисоби бўлиб турибди. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›