UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

ОЧЛ. “Лехвия” – “Гуангжоу” (1:4) ўйинидан кейинги фикрлар Янгиликлар

ОЧЛ. “Лехвия” – “Гуангжоу” (1:4) ўйинидан кейинги фикрлар

Хитойнинг “Гуангжоу Эвергранд” жамоаси ОЧЛ чорак финалида Қатарнинг “Лехвия” клубига ҳеч қандай имконият қолдмади. Ўз майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган хитойликлар сафарда 4:1 ҳисобида зафар қучишди.
Марчелло Липпи (“Гуангжоу Эвергранд” бош мураббийи): - Бу ўйинга кучли ёндошдик, шу боис ҳам ғалаба қозондик деган фикрдаман. Жамоамиз ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Шулардан бири – ОЧЛ соҳиби бўлиш. Албатта, ярим финалга чиққанимиздан хурсандмиз, лекин ҳали вазифани охиригача бажарганимиз йўқ. Дастлабки икки гол урганимиздан сўнг ўйин биз учун анча осон кечди. Дастлабки голни омад туфайли киритдик, иккинчи голни ажойиб тарзда амалга оширилган жарима тўпидан урдик. Менга шунингдек, кейинги иккита гол ҳам ёқди.

Эрик Геретс (“Лехвия” бош мураббийи): - ОЧЛни ютишга бўлган ҳаракатларимиз бесамар кетди. Энди биз учун бу йилги мусобақа тугади. Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасини яхши ўтказиш билан узоққа бориб бўлмайди. Ғалаба қозониш учун ўйиннинг бошидан охиригача яхши ҳаракат қилиш лозим. Рақиб гол ургач, биз учун ҳаммаси тугади. Чунки тўртта тўп киритишимизга тўғри келарди. Биз рақибга ҳар томонлама мағлуб бўлдик. Тан олиш керак, “Гуангжоу”дек жамоага тўртта гол уриш осон эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика