UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  29 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  42 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  2 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  21 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

ОЧЛ. Клубларимизнинг гуруҳдаги ҳолати ва олдиндаги 2 тур тақвими Янгиликлар

ОЧЛ. Клубларимизнинг гуруҳдаги ҳолати ва олдиндаги 2 тур тақвими

Хабарингиз бор, бугун 27 ноябрь куни Осиё Чемпионлар лигасида 5-тур беллашувларига старт берилади.

19:00да "Насаф" Қаршида "Ал Файсали"ни меҳмон қилса, ОКМК Олмалиқда Бензема етакчилигидаги "Ал Иттиҳод"ни қабул қилади.

Эртага "Навбаҳор" Наманганда Осиё гранди "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб борса, "Пахтакор" БААда "Ал Айн" билан куч синашади.

"A" гуруҳида "Пахтакор" назарий жиҳатдан ҳали имкониятни сақлаб қолган. Бунинг учун "шерлар" олдиндаги икки беллашувда ғалаба қозонишлари керак ва шунда ҳам бошқа гуруҳларни кутишга мажбур бўладилар. Яъни, Шацких шогирдларининг гуруҳдан чиқиш масаласи ўз қўлида эмас. Ўзбекистон чемпионлари эртанги рақибга уйда енгилишганини инобатга олсак уларнинг умиди охирги тургача сақланиб қолмаслиги ҳам мумкин.


"B" гуруҳида "Насаф" ҳозирча 2-ўринда бормоқда. "Пахтакор"дан фарқли равишда "аждарлар"нинг тақдири ўз қўлида. Яъни, Бердиев шогирдлари олдиндаги икки учрашувда ғалаба қозонишса гуруҳдан 99 фоиз (балки 100) чиқишади. Қаршиликларда гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш имкони ҳам сақланиб турибди.


"C" гуруҳидан жой олган ОКМК плей-офф учун барча имкониятларни йўқотган. Буёғига Қосимов шогирдлари охирги икки ўйинни чиройли якунлаб қўйиш учун ҳаракат қилишади.


"D" гуруҳидаги "Навбаҳор" қитъамизнинг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" билан бир хил 10 очкодан жамғарган. Бу жамоаларнинг эртанги ўзаро баҳси гуруҳ ғолибини аниқлаб бериши ҳам мумкин. Бабаян шогирдларида худди "Насаф" каби плей-оффга биринчи ўрин билан чиқиш имконияти сақланиб турибди. Эртанги тўқнашув 5-турнинг энг асосий қарама-қаршилигига айланиш эҳтимоли юқори.


Қуйида ўзбек клублари жой олган гуруҳларнинг 5 ва 6-тур ўйинлари тақвимини келтириб ўтамиз.

"A" гуруҳи

5-тур, 28.11.2023

20:00. "Ал Айн" - "Пахтакор"

19:00. "Ал Файҳа" - "Аҳал"

6-тур, 05.12.2023

19:00. "Пахтакор" - "Ал Файҳа"

19:00. "Аҳал" - "Ал Айн"


"B" гуруҳи

5-тур, 27.11.2023

18:00. "Шаржа" - "Ал Садд"

19:00. "Насаф" - "Ал Файсали"

6-тур, 04.12.2023

18:00. "Ал Файсали" - "Шаржа"

19:00. "Ал Садд" - "Насаф"



"C" гуруҳи

5-тур, 27.11.2023

21:00. ОКМК - "Ал Иттиход"

21:30. "Сепахон" - "Эйр Форс"

6-тур, 04.12.2023

15:00. "Эйр Форс" - ОКМК

21:00. "Ал Иттиҳод" - "Сепахон"


"D" гуруҳи

5-тур, 28.11.2023

19:30. "Нассажи" - "Мумбай Сити"

21:00. "Навбаҳор" - "Ал Ҳилол"

6-тур, 04.12.2023

19:00. "Ал Ҳилол" - "Нассажи"

21:30. "Мумбай Сити" - "Навбаҳор"


Олдиндаги ОЧЛ ўйинларида клубларимизнинг барчасига омад тилаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ Ғарб минтақасида 5 гуруҳдан биринчи ўрин эгалари ва энг яхши учта иккинчи ўрин ҳам плей-оффга йўл олади.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика