ОЧЛ. Финалда "Ал Ҳилол"га ким рақиб бўлиши маълум

Alisher
20 окт 2021, 17:58
Бироз олдин Осиё чемпионлар лигасининг Шарқ минтақасида ярим финал баҳси бўлиб ўтди.

Жанубий Кореянинг икки клуби ўртасидаги баҳс тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Барча зарбани аниқ амалга оширган "Поханг Стилерс" клуби финалга йўлланма олди. 

Кеча "Ал Ҳилол" "Ал Насср"ни мағлуб этган ва финалга чиққанди. 

Финал 23 ноябрь куни Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтади. 


Осиё чемпионлар лигаси. Ярим финал

"Ульсан Хюндай" (Ж.Корея) - "Поханг Стилерс" (Ж.Корея) 1:1 (пенальтилар серияси 4:5)

Голлар: Юн Ил Лок 52, - 1:0. Александр Грант 89, - 1:1. 

Четлатиш: Вун Ду Жа 68 ("Ульсан Хюндай").


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia