ОЧЛ. Умар Эшмуродов биринчи тур рамзий жамоасида!

Sherzod Nurmatov
9 апр 2022, 21:39
ОФК расмий сайти дастлабки турда энг фаол ўйин намойиш қилган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузди.

Эътиборлиси, ундан "Насаф" сардори Умар Эшмуродов ҳам жой эгаллади.

Дарвозабон – Мишаал Баршам ("Ал Садд", Қатар) 

Ҳимоячилар – Фаваз Ал Сақур ("Ал Шабаб", Саудия Арабистони), Умар Эшмуродов ("Насаф", Ўзбекистон), Ҳассан Ал Тамбакти ("Ал Шабаб", Саудия Арабистони), Дургам Исмоил ("Ал Қува", Ироқ)

Ярим ҳимоячилар – Эвер Банега ("Ал Шабаб", Саудия Арабистони), Ҳишом Фаик ("Ал Файсали", Саудия Арабистони), Эдмилсон Жуниор ("Ал Дуҳайл", Қатар), Зайид Ал Амири ("Ал Жазира", БАА)

Ҳужумчилар – Леандре Тавамба ("Ал Таъавун" Саудия Арабистони), Шаҳриёр Муғанлу ("Сепахон", Эрон)

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" дастлабки турда "Ал Садд" билан дуранг ўйнади. Қарши клуби 2-турни 11 апрель куни "Ал Виҳдат"га қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:15 да бошланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›