UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"Манчестер Сити" Доннаруммани қўлга киритиш ҳақида ўйламоқда  0 18:44Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистоннинг Гватемалага қарши ўйин учун таркиби маълум  0 18:30АПЛ янги мавсумда фойдаланиладиган расмий тўпни намойиш қилди  0 18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  6 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  2 17:23Кантона Ямалга тан берди  3 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  1 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  3 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  3 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  22 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  5

ОЧЛ. "Насаф" 1-турда 9 киши бўлиб қолган "Ал Садд"ни мағлуб эта олмади Янгиликлар

ОЧЛ. "Насаф" 1-турда 9 киши бўлиб қолган "Ал Садд"ни мағлуб эта олмади

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Садд" – "Насаф" учрашуви тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Бош ҳакам: Ҳанна Хаттоб (Сурия)

Қанот ҳакамлари: Али Аҳмад, Мазин Зазфун (иккиси – Сурия)

Тўртинчи ҳакам: Бараа Камол Абу Ашиҳ (Фаластин)

Аль-Садд

Буалем Хухи - 55'

Лига чемпионов АФК. Группа E . 1-тур

08/04/2022, 22:15

1
:
1
Тугади

Насаф Карши

Педро Мигель - 31'

45'
90'
27'  Абделькарим Хассан
55'  Буалем Хухи
55'  Санти Касорла
61'  Педро Мигель
63'  Педро Мигель
68'  Али Ассадалла (Мохаммед Ваад)
68'  Хассан Аль-Хайдос (Тарек Салман)
81'  Акрам Афиф (Салем Аль-Хаджри)
11'  Семир Смайлагич
31'  Педро Мигель
46'  Shakhzod Akromov (Sukhrob Nurulloev)
50'  Sukhrob Nurulloev
54'  Семир Смайлагич (Хусаин Норчаев)
61'  Алибек Давронов
67'  Sharof Mukhiddinov (Bakhrom Abdurakhimov)
75'  Алибек Давронов (Иван Соловьев)

"Ал Садд" – "Насаф" 1:1

"Шаҳзода Муҳаммад бин Фаҳд" стадиони

Гол: Буалим Хуҳи 55' – Педро Корреа автогол 31'

"Ал Садд": 22.Мишаал Баршам, 2.Педро Корреа, 3.Абдулкарим Ҳассан, 5.Жунг Ву Юнг, 8.Али Асад (6.Тариқ Салмон, 68), 16.Буалим Хуҳи, 15.Акром Афиф (20.Салим Ал Ҳажри, 81), 17.Гильерме Торрес, 19. Санти Касорла, 10.Ҳасан Ал Ҳайдос (7.Муҳаммад Ваад Албаяти, 68), 11.Бағдод Бунежа

Захира: 1.Саад Ал Шиб, 31.Юсуф Абдуллоҳ, 70.Хидир Муҳаммад, 4.Аҳмад Сайёр, 12.Родриго Табата, 9.Юсуф Абдурисаг,  13.Абдулла Алязиди,

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 8.Дилшод Саитов, 92. Умарбек Эшмуродов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 2.Алибек Давронов (9.Иван Соловьёв, 75), 7. Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳимов, 67), 20.Шаҳзод Акрамов (17.Суҳроб Нуруллоев, 46), 88.Марко Станоевич, 22.Акмал Мозговой, 77.Ойбек Бозоров, 99.Семир Смайлагич (10.Ҳусайн Норчаев, 54)

Захира: 13.Азамат Сойибов, 35.Абдувоҳид Неъматов, 23.Сардор Саъдуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 27.Зафармурод Абдираҳматов, 70.Аслиддин Турсунпўлатов

Огоҳлантиришлар: Семир Смайлагич (11), Суҳроб Нуруллоев (50), Алибек Давронов (61), Педро Корреа (61). 

Четлатишлар: Абдулкарим Ҳассан (26), Педро Корреа (63). 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Насаф" учрашувда катта вақт давомида 2 киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб ҳам "Ал Садд" билан дуранг ўйнади.

90+2. ЗАРБААААААААА!! Бунеджанинг зарбаси "Насаф" дарвозаси ташқи томон тўрига тегди.

Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. УХХХ!! Марко Станоевичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

85. Ойбек Бозоров рақиб дарвозаси томон кучсиз зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

83. Соловъёвга нисбатан қоида бузилди, "Насаф" стандартни пас орқали ўйнаб кетди.  

81. Марко Станоевич жаримадан ўзига ярашмайдиган зарба йўллади. 

81. "Ал Садд"да ўзгариш: Афиф ўрнига Ал Ҳажри учрашувни давом эттиради. 

78. Зарба!  Ойбек Бозоровнинг тепган тўпи анча ноаниқ кўриниш олди. 

76. Зарба! Нуруллоевнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг Абдураҳимов бош билан зарба берди, ноаниқ. 

75. "Насаф"да алмаштириш: Давронов ўрнига Соловъёв тушди.  

74. Ён ҳакам Саитовдан чиқиб кетган "аут"ни бизга "совға" қилди, яхши :) 

72. Зарба!  Дилшод Саитовнинг зарбаси анча тушунарсиз чиқди.  

68. "Ал Садд"да 2 та алмаштириш: Али Асад ўрнига Тариқ Салмон, Ҳасан Ал Ҳайдос ўрнига Муҳаммад Ваад Албаяти ўйинни давом эттиради. 

67. "Насаф"да ўзгариш: Шароф Муҳитдинов ўрнига Баҳром Абдураҳимов тушди. 

65. Педро олдинги вазиятда эътироз учун сариқ карточкага лойиқ кўрилган экан, у иккинчи сариқдан кейин қизил карточка ишлади. 

63. Қарши ҳужумга қочиб кетаётган Ойбек Бозоровни йиқитгани боис Педро қизил карточка олди! Хайр, Роро! Олға, "Насаф"! 

61. Алибек Давронов Педро Корреани қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва огохлантирилди. 

57. Зарба!  Ҳусниддин Алиқуловнинг олисдан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, аммо дарвозабон зарбани қайтарди. 

55. ГОЛ! "Ал Садд" ҳисобни тенглаштирди! Хуҳи Касорланинг бурчакдан амалга оширган узатмасидин сўнг бош билан гол урди – 1:1!

54. "Насаф"да алмаштириш: Смайлагич ўрнига Норчаев ўйинга қўшилди. 


52. "Ал Садд" бурчак тўпига эга бўлди. Касорланинг узатмасидин кейин Хуҳи бош билан зарба берди, Умиджон Эргашев ишончли ҳаракат қилиб, тўпни илиб олишга эришди. 

50. Суҳроб Нуруллоев Акром Афифги йиқитди ва сариқ карточка олди. 

48. Смайлагич Буалим Хуҳига нисбатан қўполлик ишлатди. 

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. "Насаф"да ўзгариш: Шаҳзод Акрамов ўрнига Суҳроб Нуруллоев майдонга туширилди.  

Биринчи тайм тугади. Яхши кайфиятда бироз танаффусга чиқамиз. 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

41. Шароф Муҳитдиновнинг пасидан сўнг Умиджон Эргашев тўпни узоқлаштиришда хато қилди, яъни тўп рақибга тегиб қолди.  

36. Акмал Мозговой зарба йўллади, аммо офсайдда қолгани маълум қилинди. 

34. "Насаф" годан кейин руҳланди ва фаолликни оширди.  

31. ГООООООООООООООООООООЛ! Шароф Муҳитдиновнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячиси ўз дарвозасига киритиб қўйди, Ҳусниддин Алиқуловнинг фаоллигини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. 

29. "Насаф" етакчиси Станоевич 17 метрдан жарима зарбасини ижро қилди. Ерлатиб йўлланган зарба рақиб посбонига қийинчилик туғдирмади. 

26. Ана холос! Аблуркарим Ҳассан қизил карточкага лойиқ кўрилди! У сўнгги чора сифатида фоль ишлатгани туфайли майдондан четлатилди! 

24. Абдулкарим Ҳассан 11 метрлик чизиқ ёнида Шаҳзод Акрамовни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди ва ўзи жароҳатга дучор бўлди.

22. Ууух! Бағдод Бунежа ҳимоячиларни чалғитган ҳолда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди.  

19. "Ал Садд" "Насаф"нинг катта босимига тўқнаш келаётганига қарамасдан, уни енгиб ўтиб, олдинга борди. Абдулкарим Ҳассан ҳужумга ўтди ва якунда йиқилиб тушди. 

17. Уууух!  Дилшод Саитовнинг қулай пасидан кейин Смайлагич ўнг оёқда зарба йўллаб, катта саҳнага чиқди. Тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди... 

14. Станоевичнинг хатосидан сўнг қатарликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди, аммо "Насаф" ҳимоячилари ўз вақтида хавфнинг олдини ола билдилар.  

13. Дилшод Саитов фаоллик кўрсатиб, дарвозани нишонга олди ҳамда бурчак тўпи ишлади.  

12. Рақибларда жуда хавфли вазият юзага келди. Жарима майдони ичига ёриб кирган "Ал Садд" аъзолари зарба беришгача етиб боришмади.

11. Смайлагич Педро Корреага нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

9. Қатарликлар тўп назоратини қўлги олишди. Ҳозирча "Насаф" чизиқларни ёпиш билан овора.  

7. Ууух! Бу гал Бунежанинг кутилмаганда йўллаган зарбаси "Насаф"га катта хавф туғдирди, яхшиямки жазоирлик ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади.  

6. Зарба!  Смайлагичнинг ерлатиб берган зарбасини Саад Ал Шиб эгаллаб олди. 

3. "Насаф" бурчак зарбасига эга чиқди. Муҳитдиновнинг узатмасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди. 

1. Учрашувга старт берилди! Уни "Ал Садд" бошлаб берди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.  

Фото: Толибжон Қосимов 

Чигил ёзди машғулотлардан суратлар

- Ўйин 22:15 да старт олади. 

Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика