ОЧЛ. Эртага "Локомотив" 10-учрашувда майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
29 фев 2016
Эртага "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигаси 2-тури доирасида "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади.

Ушбу ўйин "темирйўлчилар" учун мусобақадаги юбилей 10-учрашув бўлади. Ҳозирга қадар бўлиб ўтган 9та ўйинда "Локо" битта ғалаба, 2та дурангга эришган. 6та баҳсда рақиблар зафар қучишган. Жамоа 14та тўп киритган ва 20та гол ўтказиб юборган.

Юбилей ўйинида "Локомотив"га ғалаба ёр бўлишини тилаймиз.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Иттиҳод" - "Локомотив" учрашуви эртага, 1 март куни Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia