UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  0 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  0 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  56 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

ОЧЛ. “Бунёдкор”да олтита ўйиндан бери ғалаба йўқ Янгиликлар

ОЧЛ. “Бунёдкор”да олтита ўйиндан бери ғалаба йўқ

Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида ўтказган “Бунёдкор” кеча Қатарнинг “Ал Жаиш” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Натижада “Бунёдкор”нинг уй учрашувларидаги ғалабасиз серияси 6тага етди. Шу пайтгача “Бунёдкор” ўз майдонида беш ўйиндан бери ғалаба қозона олмай келаётганди ва бу ҳақда кеча маълумот бергандик.

Албатта, бундай кўрсаткич олий лигамизнинг амалдаги чемпиони учун яхши эмас. “Бунёдкор” бир пайтнинг ўзида ҳам Ўзбекистон чемпиони, ҳам Кубок ва Суперкубок эгаси ҳисобланади. Шундай экан, кўпчилик бу жамоадан халқаро учрашувларда ҳам ғалаба кутади. Статистика шуни кўрсатяптики, “Бунёдкор” ОЧЛ баҳсларида охирги бор ўз майдонида 2012 йилнинг 3 октябрида ғалаба қозонган экан. Мусобақанинг чорак финал баҳсида Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” клуби устидан 3:2 ҳисобида. Шунда ҳам ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунига етган.

Ана ўшандан бери Миржалол Қосимов шогирдлари ОЧЛдаги уй беллашувларида ғалаба нималигини билмай келишяпти. Жамоа шундан бери ўз уйида “Ульсан Хюндай”, “Поханг Стилерс”, “Бейжинг Гоан”, “Санфречче Хиросима”, “Бурирам Юнайтед” каби клубларга қарши майдонга тушди. Кечаги ўйинда ҳам ушбу нохуш анъана давом этиб, “Бунёдкор” кутилмаганда Қатар клубига имкониятни бой бериб қўйди.

“Бунёдкор”нинг гуруҳдаги охирги ғалабаси 2012 йилнинг 16 майида қайд этилган. Ўшанда жамоа Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерс” клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Қуйида “Бунёдкор”нинг ўз майдонидаги охирги учрашувларини келтириб ўтамиз.

16 май, 2012
“Бунёдкор” – “Поханг Стилерс” – 1:0

3 октябрь, 2012. “Бунёдкор” – “Аделаида Юнайтед” – 3:2

24 октябрь, 2012
“Бунёдкор” - “Ульсан Хюндай” – 1:3

13 март, 2013
“Бунёдкор” – “Поханг Стилерс” – 2:2

2 апрель, 2013
“Бунёдкор” – “Бейжинг Гоан” – 0:0

23 апрель, 2013
“Бунёдкор” – “Санфречче Хиросима” – 0:0

21 май, 2013
“Бунёдкор” – “Бурирам Юнайтед” – 0:0

11 март, 2014
“Бунёдкор” – “Ал Жаиш” – 1:2
 

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика