ОЧЛ. “Бунёдкор” гуруҳдошларида ҳам муросаю мадора

Aslanov Jasurbek
14 мар 2017, 00:50
“Бунёдкор” жойлашган ОЧЛнинг “С” гуруҳида 3-турнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Унда гуруҳ пешқадами Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоаси ўз майдонида БААнинг “Ал Айн” клубини қабул қилди. Голларга бой бўлган баҳсда 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди.

Маълумот учун, гуруҳнинг илк ўйинида “Бунёдкор” ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” клубига 0:2 ҳисобида ютқазганди. Учинчи турдан сўнг “Ал Аҳли” 7 очко билан карвонбошиликни давом эттиряпти. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia