UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  3 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди Янгиликлар

ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди

20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг икки клуби ҳам дастлабки турни Саудия Арабистонида ўтказиб мағлубиятга учрашди. "Локомотив" "Ал Таавон" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. "Бунёдкор" эса "Ал Аҳли"га қарши баҳсда 0:2 ҳисобида ютқазди.

Қизиғи, "қалдирғочлар" ўйин давомида рақибидан кўра кўпроқ зарба ва аниқ зарба беришган. ОФК расмий сайти берган рақамларга эътибор қилсак "Бунёдкор" баҳс давомида 26та зарба берди ва уларнинг 11таси аниқ чиқди. Бироқ жамоа аъзолари гол ура олишмади. "Ал Аҳли" вакиллари эса 11та зарба беришди, шундан 3таси аниқ чиқди ва 2та гол уришди.

Ғарб минтақасида "Бунёдкор" 1-турда энг кўп зарба ва аниқ зарба берган клубга айланди. Шарқ минтақасида эса Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби энг кўп зарба ҳамда аниқ зарба йўллади. Аёл мураббий Чан Юен Тинг бошқараётган Гонгконгнинг "Истерн" клубига қарши баҳсда рақиби 9 киши бўлиб қолгани учун Луиз Фелипе Сколари шогирдлари 38та зарба беришди ва улардан 18таси аниқ чиқди. Якуний ҳисоб ҳам шунга яраша бўлди - 7:0.

"Локомотив" эса "Ал Таавон" билан ўйинда 3та зарба берди ва умуман аниқ зарба бера олмади. Рақиблар 15та зарбанинг 4тасини аниқ йўллашди.

Барча рақамлар ОФК расмий сайтидан олинди.

"Ал Таавон" (Саудия Арабистони) - "ЛОКОМОТИВ" (ЎЗБЕКИСТОН) 1:0
Зарба:
15-3
Аниқ зарба: 4-0

"Ал Аҳли" (БАА) - "Истиқлол Теҳрон" (Эрон) 2:1
Зарба:
11-8
Аниқ зарба: 7-2

"Истиқлол Хузистон" (Эрон) - "Ал Фатеҳ" (Саудия Арабистони) 1:0
Зарба
: 16-10
Аниқ зарба: 6-1

"Лаҳвия" (Қатар) - "Ал Жазира" (БАА) 3:0
Зарба
: 11-5
Аниқ зарба: 9-1

"Ал Айн" (БАА) - "Зоб Аҳан" (Эрон) 1:1
Зарба:
24-3
Аниқ зарба: 6-2  

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "БУНЁДКОР" (ЎЗБЕКИСТОН) 2:0
Зарба
: 11-26
Аниқ зарба: 3-11

"Персеполис" (Эрон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 1:1
Зарба:
10-8
Аниқ зарба: 3-2

"Ар Райян" (Қатар) - "Ал Ваҳда" (БАА) 2:1
Зарба:
12-13
Аниқ зарба: 5-5

"Кашима Антлерс" (Япония) - "Ульсан Хюндай" (Жанубий Корея) 2:0
Зарба:
16-16
Аниқ зарба: 4-2

"Брисбен Роар" (Австралия) - "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд) 0:0
Зарба:
7-17
Аниқ зарба: 2-6

"Вестерн Сидней" (Австралия) - "Урава Ред Даймондс" (Япония) 0:4
Зарба:
3-10
Аниқ зарба: 0-6

"Сеул" (Жанубий Корея) - "Шанхай СИПГ" (Хитой) 0:1
Зарба:
10-11
Аниқ зарба: 4-7

"Кавасаки Фронтале" (Япония) - "Сувон Самсунг Блюингз" (Жанубий Корея) 1:1
Зарба:
14-8
Аниқ зарба
: 4-2

"Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) - "Истерн" (Гонгконг) 7:0
Зарба:
38-2
Аниқ зарба: 18-0

"Аделаида Юнайтед" (Австралия) - "Гамба Осака" (Япония) 0:3
Зарба:
7-14
Аниқ зарба: 1-5

"Жежу Юнайтед" (Жанубий Корея) - "Жиангсу Сунинг" (Хитой) 0:1
Зарба:
21-8
Аниқ зарба: 1-2


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика