UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Ливерпуль" Конате билан янги шартнома бўйича келишувга эриша олмаяпти, футболчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда  1 14:55Левандовски 2026 йилнинг ёзида Саудия Арабистонига ўтиши мумкин  5 14:30Вирцнинг "Ливерпул"га мега трансфери! Нима учун инглизлар шунча пулдан воз кечишга қарор қилишди?  1 14:20ОКМК 6 йилдан буён Намангандан ғалабасиз қайтмоқда. Лушчан ва Қосимов дуэлида ким ғолиб чиқади?  3 13:58"Ал Иттиҳод" Погба учун курашга киришди  4 13:37Учрашувнинг сўнгги қисми жанжалга айланиб кетган "Нефтчи" - "Бухоро" баҳсидан ГАЛEРEЯ  1 12:25"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди  3 11:47А Серия клуби Антони билан шартнома имзолашга уринди. Аммо, у Испанияга қайтишни хоҳламоқда  1 11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  1 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  4 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  24 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  20 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8

ОЧЛ. Бранко Иванкович 0:4 ҳисобидаги мағлубият йўққа чиқишига ишонмоқда Янгиликлар

ОЧЛ. Бранко Иванкович 0:4 ҳисобидаги мағлубият йўққа чиқишига ишонмоқда

Бугун Уммон пойтахти Маскат шаҳрида Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувидан ўрин олган баҳс бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 21:00да бошланадаиган беллашувда Эроннинг "Персеполис" ва Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клублари ўзаро кураш олиб боришади. Маълумки, БААда кечган биринчи ўйинда саудияликлар 4:0 ҳисобида зафар қучишган. 

"Персеполис" клуби бош мураббийи Бранко Иванкович ўйиндан олдинги матбуот анжуманида шогирдлари йирик мағлубият аламини олиб финалга чиқа олишлари ҳақида айтиб ўтди: 

"Тўғри, биз дастлабки учрашувда 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйдик, аммо бундан ваҳима қилиш керак эмас. Чунки мен шогирдларимга ишонаман ва жавоб баҳсида биз ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозона оламиз". 

"Мен ўз вақтида Саудиянинг "Ал Иттифоқ" клубида ишлаганман ва айтишим мумкин, "Ал Ҳилол"ни жуда яхши биламан. Шубҳасиз, "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли клубларидан бири ва биз ҳам ярим финалда бўлиб турганимиздан мамнунмиз". 

"Агар финалга йўлланмани қўлга кирита олсак, Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқишимизга тўлиқ ишонаман. Шуни айтишим керак, "Ал Ҳилол" ҳали ҳеч кимга 0:5 ҳисобида ютқазиб қўймаган, лекин бу ҳам бизни орзу қилишдан тўхтата олмайди". 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика