ОЧЛ. "Ал Жаиш" - "Ал Фатҳ" 2:0, "Бунёдкор"нинг аҳволи оғир

Narzulla Saydullayev
2 апр 2014, 09:04
Кеча ОЧЛ 4-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Бунёдкор" Эронда "Фулад"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан хабарингиз бор.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Ал Жаиш" ўз уйида "Ал Фатҳ"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди.

Шундай қилиб, 5-турдан олдин "Ал Жаиш" ва "Фулад" ҳисобида 8тадан очко мавжуд .

Кейнги турда бу клублар ўзаро тўқнаш келишади. Ўша ўйинда дуранг қайд этилса иккала жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишади.

"Бунёдкор" гуруҳдан чиқиши ўз қўлида эмас. Жамоа қолган икки ўйинни ютиши шарт, "Ал Жаиш" охирги икки турни ютқазиши шарт. Агар бу шартлар бажарилса "Бунёдкор"да ҳам "Жаиш"да ҳам 8тадан очко бўлади. Ўзаро ўйинларга кўра "қалдирғочлар" устун бўлишлари учун сўнгги турда сафарда айнан шу жамоани 2 тўп фарқи билан мағлуб этиши керак.

Хуллас, "қалдирғочлар" ўз тарихларида биринчи бор гуруҳдан чиқиш вазифасини бажара олмайдилар шекилли.

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Ал Жаиш
42204 - 138
2Фулад42203 - 128
3Бунёдкор40222 - 4-22
4Ал Фатҳ
40220 - 3-32


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia