ОЧЛ. "А" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида

19 мар 2015, 12:21
17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасида 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"А" гуруҳида иштирок этаётган "Бунёдкор" ўз майдонида Қатарнинг "Лахвия" клубини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бу ўйинда ҳам "Персеполис" билан бўлган учрашувдаги сценарий такрорланди деса бўлади. Биринчидан, ҳар иккала баҳсда ягона гол пенальтидан киритилди. Иккинчидан, "Бунёдкор" шунча ҳужум қилгани билан тўп кирита олмади.

Саудия Арабистонининг "Ал Наср" клуби эса ўз уйида "Персеполис"ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. 3-тур баҳсларидан сўнг гуруҳ жадвали қуйидагича кўриниш олган. "Персеполис" 6 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Ал Наср" ҳисобида 5 ва 3-ўринда келаётган "Лахвия" ҳисобида 4 очко бор. "Бунёдкор" эса бор-йўғи бир очко билан охирги ўринда боряпти.



Сергей Лушан шогирдлари навбатдаги турни сафарда "Лахвия"га қарши ўтказишади. Бу баҳсда "Бунёдкор"ни фақат ғалаба қониқтиради. Агар "Бунёдкор" яна очко йўқотадиган бўлса, жамоа ўз тарихида илк бор гуруҳдан чиқа олмай қолиб кетади.

СЎЗ
- Узр, бу саволга жавоб бера олмайман ("Бунёдкор" ўз уйидаги иккинчи ўйинда ҳам тўп кирита олмади. Жамоа гол уриши учун яна нечта ҳужумчи ёки қанча вазият керак?" деган саволга Сергей Лушаннинг жавоби).

3-тур. 17 март
"Бунёдкор" - "Лахвия" 0:1
"Ал Наср" - "Персеполис" 3:0

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Персеполис32014 - 316
2Ал Наср
31205 - 235
3Лахвия31112 - 4-24
4Бунёдкор30121 - 3-21

Кейинги учрашувлар
4-тур. 8 апрель
"Персеполис" - "Ал Наср"
"Лахвия" - "Бунёдкор"

Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›