UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0 21:10Фантастик тўртлик   0 20:55Милнер бир йўла 3 натижа бўйича Гиннес рекордлар китобига кирди  0 20:33Мбаппе қачон сафга қайтади?  1 20:18"Барселона" етакчиси 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин  1 20:0239 ёшли Нойер ёзда фаолиятини якунлайдими?  1 19:34Про лигада 5-ўрин учун ҳам кураш кечади  10 19:08"Барселона" ПСЖ футболчиси учун 70 млн евро тўлашига тўғри келади  5 18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  7 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  3 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  16 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  13 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  1 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  4 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0

ОЧЛ. 3-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. 3-тур рамзий терма жамоаси

17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бу тур ўзбек клублари учун омадсиз келди, биргина "Насаф" қайд этган дурангни ҳисобга олмаганда.
"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўз майдонида бир хил 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, "Локомотив" Қатарда шармандали тарзда ютқазиб қўйди. Биласиз, ОЧЛнинг ҳар бир туридан сўнг ўзимизнинг клублар кўрсатган ўйин ва қайд этган натижадан келиб чиққан ҳолда тур рамзий термасини тузиб боряпмиз.



Аммо бу тур учта жамоа ютқазиб қўйгани учун таҳририят ходимлари билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда рамзий термага фақат "Насаф" футболчиларини киритдик. Бундай қилганимиз учун бошқалар ўзларига дарс чиқаришади деган умиддамиз. Демак, қуйида ОЧЛ 3-тур рамзий термасини келтириб ўтамиз.



ДАРВОЗАБОН
Элдор Суюнов ("Насаф")

ҲИМОЯЧИЛАР
Рой Рок, Ҳамза Каримов, Шерзод Аъзамов, Шуҳрат Муҳаммадиев (ҳаммаси "Насаф")

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Мақсуд Каримов, Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Эркин Бойдуллаев, Артур Геворкян (барчаси "Насаф")

ҲУЖУМЧИ
Илҳом Шомуродов ("Насаф")

Захирадаги ўйинчилар: Ботир Қораев, Илҳом Юнусов, Олександр Коблаш (барчаси "Насаф")
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика