UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   14 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  3 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  1 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  18 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  10 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  1 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  9 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0 14:42Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 14:20Факундо Торрес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мураббий талаб қилган вазифаларни бажардик"  0 13:59"Эвертон" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олмоқчи  0

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз" Янгиликлар

ОЧЛ-2021. Зоран Янкович: "Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз"

ОЧЛ-2021 шарқ минтақаси "I" гуруҳидан ўрин олган "Кавасаки Фронатале" - "Бейжинг Гоан" учрашувидан олдин Хитой клуби бош мураббийи Зоран Янкович ва футболчи Ши Юченг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Эртага биз ОЧЛнинг жорий йилги эҳтимолий ғолибига қарши майдонга чиқамиз, деб ўйлайман. "Кавасаки Фронтале" жуда кучли жамоа. Мусобақага ёшлар таркиби билан келган бўлсакда, улар билан тенглашишга уриниб кўрамиз. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Тўғри таркибимизда ёшлар тўп тепмоқда. Айримлари кучли жамоаларга қарши ўйиндан сўнг толиқиб қолишди. Шу боис таркибда ўзгаришлар бўлади. Мени қувонтирадиган футболчилар осон бўлмаган рақиблар билан ўйинларда тажриба тўплашмоқда. Масалан "Юнайтед Сити"га қарши учрашувда 2та гол уриб, 3та ўтказиб мағлубиятга учрадик. Агар таркибимизда 3 нафар бўлса ҳам ёши катта футболчилар бўлганида ҳисобни ушлаб қола олардик. Бу улар учун дарс бўлди. ОЧЛдаги ўйинлар футболчиларни тез фикрлашга ўргатади. Шу боис турнир жамоамиз учун фойдали бўлди, деб ўйлайман",- дейди Зоран Янкович.



"Эртага бизни қизиқ ва қийин ўйин кутмоқда. Мусобақа бизга тажриба бермоқда. Ўзимизга нимадир оляпмиз. Шу боис бизда ортиқча босим йўқ. Мақсадимиз кучли жамоалардан керакли жиҳатларни ўзлаштириш эди",- дейди Ши Юченг.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика