UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  14 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  18 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  1 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  6 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  8 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди  10 21:59Суперлига. "Андижон" ва "Қизилқум" "Бобур Арена"да муроса кўчасини танлади  51 21:18АПЛ "Манчестер Сити"ни жазолади  5 20:53"Рома"да бош мураббий ўзгарди. Рим клубидаги энг яхши мавсумини ўтказган Шомуродовнинг тақдири қандай кечади?  6 20:34"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади  6

ОЧЛ-2018. "Пахтакор"нинг рақибига Санжар Турсуновнинг собиқ устози бош мураббий бўлди Янгиликлар

ОЧЛ-2018. "Пахтакор"нинг рақибига Санжар Турсуновнинг собиқ устози бош мураббий бўлди

ОЧЛ-2018 плей-офф босқичида "Пахтакор" клубига рақиб бўладиган Қатарнинг "Ал Гарафа" клубида мураббий ўзгарди.

Шу кунга қадар бош мураббий сифатида ишлаб келган франциялик Жан Фернандес ўрнига туркиялик Булент Уйгун тайинланди.

1971 йилда туғилган мураббий футболчилик даврида Туркия терма жамоаси сафида 18та ўйин ўтказиб 7та гол урган.

Уйгун мураббийлик фаолиятини 2005 йил бошлаган. Бугунга қадар Туркияда "Сивасспор", "Букаспор", "Эскишаҳарспор", "Элазигспор" ва "Газиантепспор" клубларида ишлаган. 2013-2016 йилларда у Қатарда "Умм Салал" клубини бошқарганди. Ўшанда ўзбекистонлик Санжар Турсунов "Умм Салал" сафида ўйнар эди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашуви 30 январь куни бўлиб ўтади ва унда ғолиб бўлган клуб ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига йўл олади.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика